ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 29.01.2013 й. 20-1205/19602-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.01.2013 й.

N 20-1205/19602


(КЎЧИРМА)




Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган барча юридик шахслар ушбу фаолият тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўрнатилган тартибда қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлайдилар


Когон шаҳар Ободонлаштириш (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Когон шаҳар давлат солиқ инспекциясига (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, ДСИнинг 2012 йил 30 мартдаги соли??а оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш тўғрисидаги қарори биринчи бандининг биринчи қисмини ҳамда биринчи ва иккинчи хатбошилари, яъни 2010, 2011, 2012 йиллардан ҳаммаси бўлиб 181634400 сўм қўшимча ҳисобланган автотураргоҳ фаолиятидан қатъий белгиланган солиқ ва тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 6238000 сўм товон суммаси, шунингдек 2010, 2011, 2012 йил январь, февраль ойлари давомида автомобилларни вақтинча сақлаш ҳуқуқи учун 2068000 сўм йиғим тўлаш тўғрисидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Аризачи судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ДСИнинг 2012 йил 12 сентябрдаги қарори биринчи бандининг биринчи қисмини ҳамда биринчи ва иккинчи хатбошиларини, яъни 2012 йил март-июль ойлари учун 60031300 сўм автотураргоҳ фаолияти бўйича ҳисобланган қўшимча солиқ ва тўлов кечиктирилганлиги учун 1133100 сўм, шунингдек 2012 йил март-июль ойлари давомида автомобилларни вақтинча сақлаш ҳуқуқи учун 629000 сўм йиғим, тўлов кечиктирилганлиги учун 11800 сўм товон тўлаш ҳақидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган ва арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.

Кассация шикоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларининг маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги қарорида юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш манбаларини мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2015 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан озод қилиниши белгилаб қўйилганлигини инобатга олиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖ ва ЖДЛКК департаменти Когон шаҳар бўлимининг ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўфисидаги қарори ва ДСИнинг 2012 йил 26 январдаги 11-хс-сонли буйруғига асосан даъвогар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатномага асосан ДСИнинг 2012 йил 30 мартда соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан даъвогарга нисбатан 2010, 2011, 2012 йиллардан ҳаммаси бўлиб 181634400 сўм қўшимча ҳисобланган автотураргоҳ фаолиятидан қатъий белгиланган солиқ ва тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 6238000 сўм товон суммаси, шунингдек 2010, 2011, 2012 йил январь, февраль ойлари давомида автомобилларни вақтинча сақлаш ҳуқуқи учун 2068000 сўм йиғим тўлаш кўрсатилган.

Бундан ташқари, Когон шаҳар прокуратурасининг 2012 йил 5 августдаги ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарори ва ДСИнинг 2012 йил 14 августдаги 139-хс-сонли буйруғига асосан даъвогар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатномага асосан ДСИнинг 2012 йил 12 сентябрда соли??а оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асосан даъвогарга нисбатан 2012 йил март-июль ойлари учун 60031300 сўм автотураргоҳ фаолияти бўйича ҳисобланган қўшимча солиқ ва тўлов кечиктирилганлиги учун 1133100 сўм, шунингдек 2012 йил март-июль ойлари давомида автомобилларни вақтинча сақлаш ҳуқуқи учун 629000 сўм йиғим, тўлов кечиктирилганлиги учун 11800 сўм товон тўлаш кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.

Аризачи арз қилинган талабни қаноатлантиришга асос қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорини кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли Қарорига асосан 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган барча юридик шахслар ушбу фаолият тури бўйича Солиқ кодексида ўрнатилган тартибда қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлайдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сонли қарори билан тасдиқланган "Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Низомнинг 15-бандига кўра, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар Солиқ кодексида белгиланган тартибда бюджетга қатъий белгиланган солиқ ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлайдилар.

Солиқ кодекси 371-моддасининг иккинчи қисмига кўра, фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чи??ан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган қисмига доир солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларининг маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 414-сонли қарорига асосан солиқ ва йиғимлардан озод деган важларига қўшила олмайди, чунки юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар аризачининг қонунда белгиланган тартибда қатъий солиқ тўловчи эканлигини тасдиқлайди.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун аризачи томонидан тўланган 361775 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, тўланмаган 361775 сўм давлат божини аризачидан давлат бюджети ва суд ҳамда адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ундиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 1-сон



















Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск