ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.03.2012 й. 18-1104/34220-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.03.2012 й.

N 18-1104/34220


(КЎЧИРМА)




Барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади


Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Nasaf Texno invest servis" хусусий корхонасига (кейинчалик матнда - хусусий корхона) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 4164300 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 1716000 сўм, жами 5880300 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида хусусий корхона томонидан банкка топширилган нақд пуллар нотўғри ҳисобланганлиги ҳақида важ келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва шикоятни қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қашқадарё вилоят прокуратурасининг 25-11-2448-сонли жиноят иши бўйича ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарорига ва Қарши шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 22 июндаги 388-хс-сон буйруғига асосан хусусий корхонада текшириш ўтказилган.

Текширишда хусусий корхона томонидан жами 6131300 сўм нақд пул назорат-касса машинасига кирим қилинмасдан, банкка топширилганлиги, уяли алоқа хизмати кўрсатишдан тушган жами 4164300 сўм нақд пул яширилганлиги ҳолати аниқланган.

Шу сабабли, даъвогар жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 4164300 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 1716000 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Хусусий корхона хизмат кўрсатишдан тушган нақд пулларни банк муассасасига топширмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентииинг 1996 йил 9 августдаги "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашиинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори 38.2-бандининг иккинчи қисмида таъкидланган.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли равишда арз қилинган талабни қаноатлантирган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулоса қилган.

Хусусий корхонанинг нақд пул тушуми нотўғри ҳисобланганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, банк томонидан берилган маълумотнома солиқ органи томонидан текширилган даврга мос эмас. Қолаверса, солиқ органи текширишни айнан банк тақдим этган ҳужжатлар асосида ўтказган бўлиб, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тузилган далолатнома хусусий корхона вакиллари томонидан эътирозсиз имзоланган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 9-сон





























Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск