ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.01.2012 й. 21-1105/10957-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.01.2012 й.

N 21-1105/10957


(КЎЧИРМА)




Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади


Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, Қуролли кучлар фахрийлари ва ногиронлар Зарафшон шаҳар жамоат бирлашмасининг (бундан буён матнда Бирлашма деб юритилади) 23841032,54 сўм солиқ қарзини ундиришни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация протестини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Бирлашманинг 2011 йил 26 июль ҳолатига кўра бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 23841032,54 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига кўра, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади. Мазкур Кодекс 61-моддасининг учинчи қисмида солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилтан чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиши белгиланган.

Солиқ инспекцияси ўз ваколати доирасида мавжуд қарзни бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ундириш мақсадида тегишли чораларни кўрган. Аммо, жавобгарнинг пул маблағлари бўлмаганлиги учун мавжуд қарз тўланмаган. Шундан сўнг солиқ инспекцияси Солиқ кодекси 65-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишни сўраб хўжалик судига ариза берган.

Биринчи инстанция суди Бирлашманинг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар оддидаги 23841032,54 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Кассация протестидаги важлар билан келишиб бўлмайди.

Биринчидан, Солиқ кодексининг 82-моддасига мувофиқ юридик шахс - солиқ тўловчи тўғрисидаги асосий маълумотлар жумласига солиқ тўловчининг жойлашган ери (почта манзили) ҳам киритилган бўлиб, шу Кодекснинг 83-моддасида солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб-маълумотларни юритиш солиқ тўловчилар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Аммо, Бирлашма ўзининг аниқ манзили ҳақидаги маълумотни давлат солиқ хизмати органига қонунда белгиланган муддатда тақдим этмаган.

Солиқ органи Бирлашма томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида уюшма манзилини аризада кўрсатган ва уни судга тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 121-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шарт. Бундай хабар берилмаган тақдирда процессуал ҳужжатлар хўжалик судига маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ёки яшамаётган бўлса ҳам етказиб берилган деб ҳисобланади. Бундан кўринадики, суднинг 2011 йил 12 сентябрдаги ишни суд муҳокамасида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги ажрими Бирлашмага етказилган.

Иккинчидан, Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2007 йил 4 сентябрдаги қарорига асосан Бирлашма ягона солиқ тўловига ўтказилган бўлиб, мазқур қарор ижросининг назорати солиқ органи томонидан амалга оширилган. Қолаверса, тарафлар ўртасидаги низо солиқ қарзининг миқдори эмас, балки Бирлашманинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаганлиги сабабли мавжуд солиқ қарзларини унинг мол-мулкига қаратиш ҳақидадир.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация протестини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 6-сон









Время: 0.0302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск