ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 29.11.2011 й. 13-1107/12014-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.11.2011 й.

N 13-1107/12014


(КЎЧИРМА)




Солиқ тўловчилар солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт


"Омад-СШ" кўп тармоқли хусусий фирмаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 17 июлдаги 722-сонли қарорининг 1 ва 2-бандларини қисман ҳақиқий эмас деб топишни, 2010 йил 11 августдаги 04/1-58-26-сонли 109648,0 сўмлик тўлов талабномасининг 45419 минг сўмлик қисмини ижрога тааллуқли эмас деб топишни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар даъво предметини ўзгартириб, Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 17 июлдаги 722-сонли қарорининг 1, 2, 3 ва 4-бандларини ҳақиқий эмас деб топишни, 2010 йил 11 августдаги 04/1-58-26-сонли 109648,0 сўмлик тўлов талабномасининг 54296 минг сўмлик қисмини ижрога тааллуқли эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори билан Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 17 июлдаги 722-сонли қарорининг 2, 3 ва 4-бандлари ҳақиқий эмас деб топилган, тўлов талабномасини қисман ижрога тааллуқли эмас деб топиш ҳақидаги талаб бўйича иш юритиш тугатилган. Шунингдек, хусусий ажрим чиқарилиб, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасига юборилган.

Кассация инстанцияси судининг 2011 йил 19 июлдаги қарори билан 2011 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори билан Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 17 июлдаги 722-сонли қарорининг 1, 2, 3 ва 4-бандларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилган, тўлов талабномасини қисман ижрога тааллуқли эмас деб топиш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 14 октябрдаги қарори билан 2011 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилинган. Даъво талабининг Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 17 июлдаги 722-сонли қарорининг 1, 2, 3 ва 4-бандларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини рад этиш қисми ўзгартирилиб, Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 17 июлдаги 722-сонли қарорининг 2, 3 ва 4-бандлари ҳақиқий эмас деб топилган, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация протестида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Жиззах шаҳар бўлимининг ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида 2010 йил 1 майдаги қарори, Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 4 июндаги 183-х/с-сонли буйруғига асосан "Омад-СШ" кўп тармоқли хусусий фирмасининг 2007 - 2009 йилларда солиқ қонунчилигига риоя қилиши, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаши ва уларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўлаши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текшириш натижалари юзасидан 2010 йил 5 июлда далолатнома тузилиб, унда фирма 2007 - 2009 йилларда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни кам тўлаганлиги қайд этилган.

Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси 2010 йил 17 июлда 722-сонли қарор қабул қилиб, "Омад-СШ" кўп тармоқли хусусий фирмасига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимчалар ҳисоблаган.

Бундан норози бўлган хусусий фирма давлат солиқ хизмати органи қарорининг қўшилган қиймат солиғи бўйича 84238600 сўм, фойда солиғи бўйича 13872800 сўм, инфраструктура солиғи бўйича 9369100 сўм, жами 107480500 сўм қўшимча ҳисоблаш ҳақидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди ушбу даъво талабини рад этиб, асосли хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 32-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2010 йил 6 сентябрдаги ажримига кўра, Б.X. "Омад-СШ" кўп тармоқли хусусий фирмасининг раҳбари бўлиб ишлаб, Солиқ кодексининг 34-моддасидаги солиқ тўлови солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ҳамда уни давлат солиқ хизмати идораларига тақдим этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлашга оид талабларни ва бажарилган, кўрсатилган хизматларни расмийлаштиришда Солиқ кодексининг 218 ва 222-моддалари талабларини қўпол равишда бузиб, 2008 - 2009 йилларда Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясига фойда ёки солиқ тўланадиган бошқа объектларни камайтириш имконини берадиган нотўғри ҳисоблар тақдим этиб, соли??а тортиладиган бажарилган иш (хизмат)лар ҳажмидан ҳосил бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 184-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. "Омад-СШ" кўп тармоқли хусусий фирмасининг раҳбари Б.X. судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида ўзига қўйилган айбга тўлиқ иқрорлигини тан олган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг 2011 йил 23 августдаги ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини инобатга олишни, кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 5000 сўм почта харажатлари ва 226025 сўм давлат божини "Омад-СШ" кўп тармоқли хусусий фирмасининг зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 2-сон






















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск