ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 27.09.2011 й. 17-1103/884-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

27.09.2011 й.

N 17-1103/884


(КЎЧИРМА)




Банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини Солиқ кодексида белгиланган тартибда бажариши шарт


ОАТБ "Микрокредитбанк" номидан унинг Андижон вилоят бўлими Бош ишончномага асосан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 7 январдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қисман қаноатлантирилиб, Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси қарорининг 40889000 сўм жарима ҳисоблаш қисми ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, арз қилинган талабни рад этиш, кассация протестида эса, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, арз қилинган талабни рад этишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Андижон вилоят Кенгашининг 2010 йил 9 декабрдаги рухсатномаси, Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 21 декабрдаги 225-ХС-сонли буйруғига асосан ОАТБ "Микрокредитбанк" Шаҳрихон филиалида банк қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган.

Текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатномада банк мансабдор шахслари томонидан "Акрамжон" фермер хўжалигига келиб тушган 2903300 сўм, "Қўрғон" фермер хўжалигига келиб тушган 3600000 сўм, "Мингбой ота" фермер хўжалигига келиб тушган 7345000 сўм, "Муқаддасхон" фермер хўжалигига келиб тушган 9373000 сўм, "Назармаҳрам" фермер хўжалигига келиб тушган 1700000 сўм, "Низомжон ҳожи" фермер хўжалигига келиб тушган 8271000 сўм, "Паҳлавон" фермер хўжалигига келиб тушган 5117000 сўм, жами - 38309000 сўм пул маблағлари давлат солиқ инспекцияси томонидан қўйилган инкассо топшириқномаларига асосан давлат бюджетига ўтказилмасдан, бошқа мақсадларга ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома талаблари бажарилмаганлиги қайд этилган.

2011 йил 7 январь куни Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ОАТБ "Микрокредитбанк" Шаҳрихон филиалида ўтказилган текшириш якуни бўйича 38309000 сўм пул маблағлари туман давлат солиқ инспекциясининг инкассо топшириқномалари мавжуд бўлишига қарамасдан, давлат бюджетига ўтказилмасдан, бошқа мақсадларга ўтказилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан тўлов кечиктирилган кунлар учун 0,5 фоиз миқдорида, жами бўлиб 45831000 сўм жарима (пеня) ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан норози бўлган банк Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекциясининг ушбу қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Солиқ кодекси 53-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларвда белгиланган навбат тартибида ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бажариши шарт. Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.

Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома 1.4-бандининг биринчи қисмига асосан юридик шахснинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлар унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк ушбу Йўриқноманинг 1.3-бандида кўрсатилган биринчи навбатдаги талабларни қондириш учун амалиёт кунининг бошига етишмаётган маблағни унинг бошқа жами ҳисобварақларидан (савдо ташкилотларига ҳаётий зарур товарлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун очилган ҳисобварақларидан, муддатли ва жамғарма депозитларидан, шунингдек 23208 - "Молия вазирлиги жамғармаси билан мақсадли ҳисоб-китоблар учун иккиламчи талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақ", 23212 - "Республика бюджетининг мақсадли ҳисоб-китоблар учун маблағлари" ва 23214 - "Маҳаллий бюджетларнинг юқори молия ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китоблари учун маблағлари" ҳисобварақларидан ташқари) асосий ҳисобварағига ўтказиши лозим.

Аммо, ОАТБ "Микрокредитбанк" Шаҳрихон филиали қайд этилган Йўриқнома талабларини бузиб, мижозларнинг иккиламчи ҳисобварағидаги пул маблағларини асосий ҳисобварағига ўтказмасдан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзни ундириш тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органининг инкассо топшириқномаларини бажармаган. Натижада банкнинг айби билан банк мижозларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарзлари ундирилмаган.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг 2011 йил 10 сентябрдаги ҳукмида Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан ўтказилган текширув натижалари бўйича тузилган далолатномадаги ҳолатлар ўз исботини топган.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини асоссиз равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация протестини қисман, кассация шикоятини эса тўлиқ қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва иш бўйича ОАТБ "Микрокредитбанк" Шаҳрихон филиалининг Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 7 январдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 10-сон
























Время: 0.0329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск