ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.06.2011 й. 10-1107/750-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.06.2011 й.

N 10-1107/750


(КЎЧИРМА)




Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади


Чилонзор туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор X. З.нинг 14484828,03 сўм солиқ қарзини мол-мулкидан ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 28 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани рад этиш ва иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, якка тартибдаги тадбиркор X. З.нинг 2010 йил 5 ноябрь ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 14484828,03 сўмни ташкил қилган.

Жавобгарга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзни бир ой мобайнида тўлаш ҳақида даъвогар томонидан 2010 йил 5 ноябрда 40424-сонли талабнома юборилган.

Якка тартибдаги тадбиркор солиқ қарзини ихтиёрий равишда тўламагач, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 104-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ушбу солиқ қарзини жавобгардан мажбурий ундириш чораларини кўрган.

Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига кўра ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади. Мазкур Кодекс 65-моддасининг биринчи қисмига биноан ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади.

Жавобгар даъво аризасида кўрсатилган солиқ қарзини иш судда кўрилган кунга қадар тўламаганлиги сабабли шу суммани ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Бундай ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос мавжуд эмас. Шу сабабли, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво асосли равишда қаноатлантирилган деб топади ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиради.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 8-сон








Время: 0.0391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск