ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 02.03.2010 й. 18-0903/8085-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

02.03.2010 й.

N 18-0903/8085


(КЎЧИРМА)




Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир


Нишон туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Фармонов З." фермер хўжалигига 15655100 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

2009 йил 22 сентябрдаги суд ажрими билан янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарори бекор қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони тўла қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Нишон туман прокуратурасининг 14-21/2009-сонли жиноят иши юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарори ҳайда Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2009 йил 4 мартдаги 150-хс-сонли ҳамда 2009 йил 19 мартдаги 186-хс-сонли буйруқларига асосан "Фармонов З." фермер хўжалигининг 2006 - 2008 йиллардаги молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текшириш натижасида тузилган далолатномада фермер хўжалиги томонидан маҳсулот реализациясидан тушган тушумлар 2006 йилда 6662000 сўмга, 2007 йилда 4530300 сўмга, 2008 йилда 4462800 сўмга камайтириб кўрсатилганлиги қайд этилган.

Аммо, жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2009 йил 1 августдаги ҳукми билан З.Фармонов, У.Мустафаев ва Х.Фармоновнинг айбидан маҳсулот реализациясидан тушган тушумларни яширганлик ҳолати бўйича қўйилган айблар чиқарилиб, ишнинг шу қисми ҳаракатдан тугатилган. Мазкур ҳолат "Фармонов З." фермер хўжалиги реализациядан тушган тушумни яшириш ҳолатини содир этмаганлигини исботлайди ва Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ хўжалик суди учун мажбурийдир.

Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади, ортиқча тўланган 5000 сўм почта харажатлари унга қайтарилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 12-сон



























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск