ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.04.2009 й. 16-0802/19165-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.04.2009 й.

N 16-0802/19165


(КЎЧИРМА)




Жиноят ишлари бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир


АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиали (ҳозирги пайтда ОАТБ "Агробанк" Тўрақўрғон филиали) бош ишончномага асосан хўжалик судига мурожаат қилиб, 2008 йил 13 ноябрдаги Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси далолатномасининг АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиалига нисбатан ҳисобланган 194595354 сўм пеня ҳақидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво предмети ўзгартирилиб, 2008 йил 28 ноябрдаги Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси қарорининг АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиалидан 168674983 сўм устама (пеня) ундириш қисмини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.

Суднинг 2008 йил 19 декабрдаги ажримига асосан иш юзасидан жавобгар - Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси Тўракўрғон туман давлат солиқ инспекцияси билан алмаштирилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 16 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво қаноатлантирилган.

Кассация протестида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш, кассация шикоятида эса, апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳисобланган устаманинг ундирилишини таъминлаш ҳақида қарор чиқариш сўралган.

Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармасининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 535хс-сон буйруғига асосан АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиалида текшириш ўтказилган.

Текширишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома талаблари бузилганлиги аниқланиб, АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиалига 197729400 сўм пеня хисобланган. Бу ҳақда 2008 йил 13 ноябрдаги далолатномада қайд этилган.

Банк филиали дастлаб хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2008 йил 13 ноябрдаги далолатномасининг АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиалига 194595354 сўм пеня ҳисоблаш ҳақидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижаси бўйича 2008 йил 28 ноябрда қарор қабул қилинган. Унга кўра, АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиалига 197729400 сўм пеня ҳисобланган.

Банк филиали ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво талабини ўзгартириб, Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекциясининг 2008 йил 28 ноябрдаги қарорининг АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиалига ҳисобланган 168674983 сўмлик устама (пеня) қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони асосли равишда рад этган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.

АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини хисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома талаблари бузилган. Натижада давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мажбурий жамғармаларга ундирилиши лозим бўлган 197729400 сўм солиқ қарзларининг тушиши ўз вақтида таъминланмаган.

Кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг 2009 йил 4 февралдаги ҳукми билан АТ "Пахтабанк" Тўрақўрғон филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома талаблари бузилган ҳолда давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мажбурий жамғармаларга ундирилиши лозим бўлган 197729389 сўм солиқ қарзларининг тушиши ўз вақтида таъминланмаганлиги ҳолати тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурий бўлса-да, апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларга эътибор бермаган ва натижада даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ишдаги далиллар апелляция инстанцияси суди асоссиз равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этганлигидан далолат беради.

Ишни кўриш учун тўланган 420600 сўм давлат божи, 10000 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 140200 сўм давлат божи ОАТБ "Агробанк" зиммасига юкланади. Тўланган 5000 сўм почта харажатлари эса ОАТБ "Агробанк"дан Тўрақўрғон туман давлат солиқ инспекциясига қопланади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 9-сон














Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск