ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 24.03.2009 й. 18-0806/12300-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.03.2009 й.

N 18-0806/12300


(КЎЧИРМА)




Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади


Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Ўзбекистон" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мол-мулкидан 22374 сўм 94 тийин солиқ қарзини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг 22374 сўм 94 тийин солиқ қарзини жавобгарнинг мол-мулкидан ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 59-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш чоралари жумласига солиқ тўловчига давлат солиқ хизмати органи томонидан унинг мажбуриятини бажариш зарурлиги ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан кўриладиган чоралар тўғрисида юборилган талабномаси киради.

Ушбу Кодекс 60-моддасининг учинчи қисмига кўра, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, у буюртма хат топширилганлиги тўғрисидаги квитанцияда кўрсатилган санада олинган деб хисобланади.

Мазкур Кодекснинг 61-моддасида қайд этилишича, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчи томонидан олинган кундан эътиборан беш кун ичида солиқ қарзи узилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари уни ушбу Кодекснинг 63-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг банк ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини қўллайди.

Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўн кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 64-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим бўлган суммаларга қаратади.

Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, "Ўзбекистон" уй-жой мулкдорлари ширкатининг 2008 йил 26 май ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 22374 сўм 94 тийинни ташкил қилган бўлиб, ушбу қарзни тўлаш ҳақидаги талабнома қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан жавобгарга 2008 йил 12 августда почта орқали юборилган.

Бироқ, Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси қонунда белгиланган муддат ўтмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 62-моддасида қайд этилган солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмасдан, қонунда белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда шу куннинг ўзида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Натижада, даъвогар қонунда белгиланган низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаган. Айнан мана шу тартиб бузилиши оқибатида ширкатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига путур етказилишига йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 3-сон





















Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск