ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 16.12.2008 й. 10-0814/10527-сонли Қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.12.2008 й.

N 10-0814/10527


(КЎЧИРМА)




Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади


Мирзо Улуғбек туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 3628025268,60 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг 2008 йил 23 июль ҳолатига солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарзи 3628025268,60 сўмни ташкил қилган.

Мазкур қарз жавобгар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ўз вақтида тўланмаганлигидан келиб чи??ан. Ушбу ҳолат ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига кўра, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади. Мазкур Кодекс 61-моддасининг учинчи қисмига биноан, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва, агар ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиши белгиланган.

Солиқ инспекцияси ўз ваколати доирасида мавжуд қарзни бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ундириб олиш мақсадида тегишли чораларни кўрган. Аммо жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги учун мавжуд қарз тўланмаган. Шундан сўнг солиқ инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 65-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишни сўраб хўжалик судига даъво аризаси берган.

Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Кассация шикояти ва протестида ҳавола этилган муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссиясининг 2008 йил 30 июндаги 30-сон баённомасида "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясини бюджет ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзини тўлаш мажбуриятидан озод этиш назарда тутилмаган. Мазкур баённомада солиқ қарзининг тўлов муддати кечиктирилган. Бу эса даъвони рад этиш учун асос бўлмайди.

Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 5-сон

















Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск