ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 16.12.2008 й. 14-0808/11240(30)-сонли Қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.12.2008 й.

N 14-0808/11240(30)


(КЎЧИРМА)




Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш яширилган тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади


Самарқанд туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Тохирий" ишлаб чиқариш ва савдо фирмасига нисбатан 525507000 сўм яширилган тушум, 714500 сўм лицензиясиз фаолият натижасида олинган соф фойда, 12018300 сўм қўшимча қиймат солиғи кўрсатилиб товарлар реализация қилинганлиги сабабли шу миқдорда ҳамда ушбу суммага 20 фоиз миқдорида 2403700 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасининг 2008 йил 17 апрелдаги ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармасининг 2008 йил 17 апрелдаги 3/52-08-сон, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2008 йил 18 апрелдаги 0465-ХС-сон ва 2008 йил 1 майдаги 0558-ХС-сон буйруқларига асосан "Тоҳирий" ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг 2003 йил 1 январдан 2008 йил 1 апрелга қадар молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган. Текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар томонидан бузилмаган.

Текширишда "Тоҳирий" ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси 525507000 сўмлик тушумни яширганлиги, 714500 сўм миқдорида лицензиясиз фаолият натижасида соф фойда олганлиги, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмасдан туриб, айрим хўжалик юритувчи субъектларга ҳисобварақ-фактураларда 12018300 сўм қўшимча қиймат солиғини кўрсатиб, товарларни реализация қилганлиги аниқланган.

Шу сабабли, даъвогар жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114, 117, 118-моддаларига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу Кодекснинг 117-моддасига биноан фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур Кодекс 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик учун маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммаси миқдорида ва шу сумманинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний ҳал қилув қарори қабул қилган. Апелляция инстанцияси суди эса уни асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 5-сон














Время: 0.0143
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск