ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 19.12.2006 й. 10-0608/9881-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.12.2006 й.

N 10-0608/9881


(КЎЧИРМА)




Қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳолларни истисно этганда, кирим қилинмаган товарлар сақланган ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) тақдирда, солиқ тўловчидан кирим қилинмаган товар қиймати ёхуд яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммаси ундирилади


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси хўжалик судига мурожаат этиб, хусусий тадбиркор Ш. Маматқуловга нисбатан 4891280 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 15/2-3176-сонли жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ходими И.Наимовнинг ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарори, бошқарманинг 2006 йил 10 июлдаги 586-сонли буйруғи билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан рўйхатга олинган хусусий тадбиркор Ш. Маматқуловнинг фаолияти юзасидан ҳужжатли текширув ўтказилган.

Текширув давомида хусусий тадбиркор Ш. Маматқулов ва фуқаро О. Переверов чет элда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний олиб кирилган 800 дона "Хунтер ПС-04-17А" русумли чимга сув сепиш мосламаларини фуқаро М. Усмоновага 4000 АҚШ долларига сотганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 135-моддасининг 2-бандига кўра, қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳолларни истисно этганда, кирим қилинмаган товарлар сақланган ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) тақдирда, солиқ тўловчидан кирим қилинмаган товар қиймати ёхуд яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммаси ундирилади.

Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларни эътиборга олиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 12-сон















Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск