ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 19.12.2006 й. 15-0603/8478-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.12.2006 й.

N 15-0603/8478


(КЎЧИРМА)




Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир


Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат этиб, "Нурул Арофат" масъулияти чекланган жамиятига молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарга нисбатан 1104000 сўм молиявий жарима кўлланилган. Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси номига хусусий ажрим чиқарилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгарга нисбатан 54935343 сўм молиявий жарима кўлланилган. Хусусий ажрим бекор қилинган.

Жавобгар кассация шикоятида суднинг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий фаолиятдан олиган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Қўқон шаҳар бўлимининг 40568077-сонли жиноят иши бўйича 2006 йил 18 майдаги ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорига асосан жавобгар корхонада текшириш ўтказилган.

Текшириш якуни бўйича 2006 йил 26 майда тузилган далолатномада корхона томонидан 2006 йил февраль, март ойларидаги фаолият бўйича ҳисоботларда 14424140 сўмлик солиқ ва мажбурий ажратмалар камайтириб хисобланганлиги, 54611943 сўмлик товарлар нақд пулга сотилиб, назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги ва банк муассасасига топширилмаганлиги қайд этилган. Текшириш далолатномаси корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан эътирозсиз имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 июндаги "Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида"ги Фармонининг 2-бандида материаллар суд инстанциясига топширилган ҳолларда тадбиркорлик субъекти солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини бир ой мобайнида ихтиёрий равишда қоплаган ҳамда унинг оқибатларини бартараф этган, жумладан, пеня тўлаган тадбиркорлик субъекти молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилиши белгиланган.

Жавобгар томонидан қўшимча ҳисобланган 14424200 сўмлик солиқ ва ажратмалар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар тўлиқ тўланган. Шунинг учун биринчи инстанция суди жавобгарга нисбатан ушбу сумма бўйича молиявий жарима қўллашни тўғри рад этган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 135-моддаси 2-бандида қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳолларни истисно этганда, кирим қилинмаган товарлар сақланган ёхуд товарларни (ишларни хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) тақдирда, солиқ тўловчидан кирим қилинмаган товар қиймати ёхуд яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммаси ундирилиши, ушбу модданинг 9-бандида назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек харидорга квитанция ёзиб бериш, талон ёки унга тенглаштирилган бошқа чекларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун солиқ тўловчидан энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ундирилиши белгиланган.

Апелляция инстанцияси суди юқорида кўрсатилган ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, жавобгарга нисбатан асосли равишда Солиқ кодексининг 135-моддаси 2-бандига асосан 54611943 сўм, 9-бандига асосан 324000 сўм миқдорида жарима қўллаган.

Жавобгарнинг даъвогар томонидан корхонада 2006 йил 18 апрелда ўтказилган қисқа муддатли текширишда қонунчилик талаблари бузилганлиги, текширувчилар ваколат доирасидан четга чиқиб, корхонада қисқа муддатли текшириш ўтказиш ўрнига ҳужжатли текшириш ўтказганлиги учун даъво рад этилиши лозимлиги тўғрисидаги важи асоссиздир. Чунки, даъво аризаси корхонада ўтказилган қисқа муддатли текшириш юзасидан эмас, балки жиноят иши бўйича тайинланган ҳужжатли текшириш юзасидан берилган бўлиб, унга мазкур текшириш якуни бўйича тузилган 2006 йил 26 майдаги далолатнома илова қилинган. Ушбу далолатномада даъво аризасида кўрсатилган ва жавобгар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари баён этилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 60-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

Жавобгар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2006 йил 25 июлдаги ҳукми билан ҳам тасдиқланган.

Жавобгарнинг жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан корхона раҳбарига жазо тайинланганлиги, шунинг учун корхонага нисбатан молиявий жазо қўлланилмаслиги тўғрисидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, корхона мансабдор шахсларининг жиноий жавобгарликка тортилиши корхонага нисбатан молиявий санкция қўллашдан озод қилмайди.

Судлов ҳайъати Фарғона вилоят хўжалик суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда асосли қарор қабул қилган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 7-сон















Время: 0.0350
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск