ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.11.2006 й. 10-0612/5720-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.11.2006 й.

N 10-0612/5720


(КЎЧИРМА)




Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация, Конвенция, Агентлик, СНТСХМ Конвенциясининг Битимлари, шунингдек кучга кирган уларга доир тузатишлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.


Миробод туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Yakka xususiylashtirish loyihalarini amalga oshirish Byurosi" унитар корхонасига нисбатан 98163,5 минг сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.

Даъво аризасининг мазмунига қараганда, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2006 йил март ойи текширувлар режа-жадвалига кўра Миробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 2006 йил 3 мартдаги 31-хс-сонли буйруғига асосан солиқ инспекцияси ходимлари томонидан "Yakka xususiylashtirish loyihalarini amalga oshirish Byurosi" унитар корхонасининг 2003-2005 йиллардаги иш фаолияти даврида давлат бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиб, тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши юзасидан режали текширув ўтказилган ва бу ҳақда 2005 йил 24 январда далолатнома тузилган.

Текшириш натижалари бўйича тузилган ҳужжатлар асосида хўжалик судига даъво аризаси тақдим этилган.

Текширувда жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи бўйича 2003 йил учун 15213500 сўм, 2004 йил учун 12544900 сўм миқдорида солиқ суммаси тўлов манбаидан ушлаб қолинмаганлиги ва бюджетга ўтказилмаганлиги, иш ҳақи фондидан 35 фоиз миқдорида тўланадиган ажратма бўйича 2003 йил учун 18091900 сўм, 2004 йил учун 15519400 сўм миқдорида ажратма қўшимча ҳисобланганлиги, иш ҳақи фондидан 2,5 фоиз миқдорида тўланадиган ажратма бўйича 2004 йил учун 1175700 сўм миқдорида ажратма қўшимча ҳисобланганлиги кўрсатилган.

Аммо, жавобгарнинг иш фаолияти бўйича барча молиялаштириш ишлари Халқаро тикланиш ва тара??иёт банки қарзлари ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, ишчи ва хизматчилар учун тўланган иш ҳақлари бўйича тўловлар ҳам шу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган.

1995 йил 30 майдаги Халқаро тикланиш ва тара??иёт банкининг ягона валютадаги қарзлари юзасидан халқаро келишувлар умумий шартларининг 5.08 бандига кўра Халқаро тикланиш ва тара??иёт банки қарзлари ҳисобидан ҳар қандай солиқ ва бошқа тўловларнинг амалга оширилиши учун тўланиши мумкин эмас.

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро валюта фонди, реконструкциялаш ва ривожланиш халқаро ассоциацияси, халқаро молия корпорацияси, кўп томонлама сармоя ажратишни кафолатловчи агентликка аъзолиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида Фонд, Банк, Ассоциация, Корпорация, Конвенция, Агентлик, СНТСХМ Конвенциясининг Битимлари, шунингдек кучга кирган уларга доир тузатишлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

"Бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш" юзасидан ўтказилган Ҳукумат комиссиясининг 2000 йил 14 июлдаги 35-сонли йиғилиш баённомаси билан Халқаро тикланиш ва тара??иёт банки ҳамда Осиё тара??иёт банки томонидан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан "Лойиҳаларни татбиқ этиш гуруҳи" (ГРП) ходимларига тўланган иш ҳақи бўйича ГРП томонидан ходимларнинг иш ҳақидан олинадиган даромад солиғи ва иш ҳақи фондидан тўланадиган ажратмалардан озод этилганлигини, ходимлар олган даромадлар юзасидан ҳар бирлари мустақил тартибда ўзлари солиқ идораларига даромад солиқларини тўлашлари лозимлиги белгиланган.

Бундай ҳолатда даъво суд томонидан асосли равишда рад этилган.

Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларни эътиборга олиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини тўлашни даъвогар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 5-сон












Время: 0.0155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск