ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.11.2005 й. 11-0519/3332-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.11.2005 й.

N 11-0519/3332


(КЎЧИРМА)


Ҳар бир шахс қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни, олаётган манбаларидан қатъи назар, тўлаши шарт.


Янгийўл туман Давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Мавлоно" ишлаб чиқариш корхонасидан 4731743 сўм мажбурий тўловлар ва 596016 сўм устама қарз, жами 5327759 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қанотлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

"Мавлоно" ишлаб чиқариш корхонаси Олий хўжалик судига кассация шикояти бериб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвони фақат 609500 сўм қисмида қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар хўжалик судига мурожаат этиб, 2005 йил 7 июнь ҳолатига жавобгарнинг бюджетга солиқ ва мажбурий тўловлардан даъво миқдорида қарзи мавжудлигини, бироқ ҳисобида маблағи йўқлиги сабабли қарзни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган.

Ушбу тўловлар солиқ, пенсия ва йўл фонди тўловларидан бўлган боқиманда қарзларни ташкил этиб, уларни ўз вақтида тўлаш лозимлиги ҳақида жавобгарга бир неча бор огоҳлантириш хатлари юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан қарз миқдори фақат қисман тўланиб келинган. Натижада янги тўловлар қўшилиб, қарз миқдори камаймаган.

Жавобгар ўз эътирозида корхонасида даъвогар томонидан текшириш ўтказилганлигини, текшириш натижасида солиқдан бўлган қарз миқдори оширилиб кўрсатилганлигини, ҳозирда мавжуд қарз фақат 1460000 сўмни ташкил этишини ва уни тез орада тўлаб беришини билдирган.

Биринчи инстанция суди жавобгарнинг эътирози тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланмаган деб топган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сонли Қарори билан тасдиқланган "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низом"нинг 3-бандида солиқ органи муддатида тўланмаган солиқларни ва жарима санкцияларини тўлаш ҳақида қарздор корхонага ёзма талабнома юбориши, талабноманинг қарздор корхона томонидан қониқарсиз ёки жавобсиз қолдирилиши қарзни корхона мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳақида қарор қабул қилиш учун асос бўлиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 4-моддасида кўрсатилганидек, ҳар бир шахс қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шартлиги биринчи истанция суди томонидан инобатга олиниб, асосли равишда даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Кассация шикоятида жавобгар солиқдан фақат 609500 сўм тўланмаган қарзи қолганлиги ҳақидаги ҳужжатни суд мажлисида тақдим этишини билдирган.

Жавобгар томонидан келтирилган барча тўлов ҳужжатлари биринчи инстанция суди томонидан инобатга олинган. Жавобгар томонидан суд мажлисида қарз ҳисобига тўловлар ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган, бироқ бу тўловлар ҳал қилув қарорининг ижроси жараёнида амалга оширилган.

Юқоридагиларга биноан судлов ҳайъати хўжалик судининг ҳал қилув қарори иш ҳолатлари асосида тўғри қабул қилинган деб, уни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 5-сон
























Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск