ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 11.01.2005 й. 13-0407/3888-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.01.2005 й.

N 13-0407/3888


(КЎЧИРМА)



Суд томонидан моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади.


"Олмазор" фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жиззах вилоят божхона бошқармасига олиб келинган маҳсулотларни имтиёзли ҳолда расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган. Иш биринчи инстанция судида кўрилгунга қадар даъвогар қўшимча даъво аризаси киритиб, жавобгарга тўланиши лозим бўлган 3824235 сўм акциз солиғи ва 8413317 сўм қўшимча қиймат солиғи, жами 12237552 сўм тўловдан озод қилиш бўйича имтиёз бериш мажбуриятини юклашни сўраган.

Хўжалик судининг 2004 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгарга "Олмазор" фермер хўжалиги томонидан Россия Федерациясидаги "Донские краски" ЁТАЖдан 3494-ҳисоб счёт-фактурага асосан олиб келинган 37107,60 АҚШ долларилик лак-бўёқ маҳсулотларини расмийлаштириш учун тўланадиган 3824235 сўм акциз солиғи ва 8413317 сўм қўшимча қиймат солиғи тўловидан озод қилиш бўйича имтиёз бериш мажбурияти юклатилган.

Апелляция инстанциянинг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Вилоят прокуратураси кассация протести билан мурожаат этиб, иш бўйича қабул қилинган қарорларни бекор қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кассация протестида келтирилган важларни муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра иш бўйича қабул қилинган қарорларни бекор қилиб, даъво талабларини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сонли "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонининг 3-бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги 539-сонли қарорида, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 31 январдаги 29-сонли ва 27-сонли қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 2-қисми 5-бандида фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда бошқа фаолият билан шуғулланганликларидан қатъи назар, ягона ер солиғини тўловчилар жумласига кириши белгиланган. Даъвогар Зомин туман ҳокимининг 2000 йил 5 октябрдаги 560-сонли қарори билан рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб келган.

2004 йил 16 июнда "Олмазор" фермер хўжалиги ва Россия Федерациясидаги "Донские краски" ЁТАЖ ўртасида импорт контракти тузилиб, унинг асосида 2004 йил 19 август куни лак-бўёқ маҳсулотлари Жиззах станциясига келтирилган. "Олмазор" фермер хўжалиги ўзини юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни 16-моддасига асосан имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли деб ҳисоблаб, Жиззах вилоят божхона бошқармасига 2004 йил 21 августда хат билан мурожаат қилиб, келган маҳсулотларни имтиёзли ҳолда расмийлаштиришни сўраган. Бироқ вилоят божхона бошқармаси 2004 йил 22 августдаги хати билан фермер хўжалигининг талабини рад этган ва тегишли тартибда акциз солиғи ва қўшимча қиймат солиғи тўланиши лозимлигини кўрсатган. Жавобгарнинг бу ҳаракатидан норози бўлган даъвогар вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга тўланиши лозим бўлган 3824235 сўм акциз солиғи ва 8413317 сўм қўшимча қиймат солиғи, жами - 12237552 сўм тўловдан озод қилиш бўйича имтиёз бериш мажбуриятини юклашни сўраган.

Биринчи ва апелляция инстанция судлари иш ҳужжатларини чуқур ўрганмасдан, ишдаги далилларга тегишли баҳо бермасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилганлар.

Кассация протестида даъвогарнинг Низомида савдо-сотиқ билан шуғулланиш кўзда тутилмаган бўлса-да, у ноқонуний равишда импорт контрактини тузганлиги, Низомга улгуржи ва чакана савдо хизмати кўрсатиш фаолият тури шартнома тузилганидан сўнг, яъни 2004 йил 22 июнда киритилганлиги, фермер хўжалиги шартномани тузиш ҳуқуқи бўлмаса-да, уни тузганлиги, чунки у тузилган пайтда даъвогарнинг савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси бўлмаганлиги, ҳаммаси бўлиб 231967892 сўмлик 299928 кг. лак-бўёқ маҳсулотлари етиб келганлиги, лекин даъвогар фақат 49 920 кг. маҳсулотга тегишли ҳужжатларни судга тақдим этганлиги, импорт контракти имтиёзлар бекор бўлганидан кейин тузилганлиги, шунинг учун Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддаси 2-бандида кўзда тутилган ҳолат бўйича жавобгарга солиқ тўлови имтиёзларини татбиқ этиш асоссиз эканлиги билдирилган.

Иш материалларига қараганда, фермер хўжалиги 2000 йил 5 октябрда ташкил этилиб, унинг Низоми Зомин туман ҳокимининг шу кундаги қарори билан рўйхатга олинган. Низомда фермер хўжалигининг асосий иш фаолияти турлари де??ончилик ва боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият турлари билан шуғулланиш деб кўрсатилган. 2004 йил 22 июнда фермер хўжалигининг янги таҳрирдаги Низоми рўйхатдан ўтказилган бўлиб, унга даъвогарнинг фаолият турларига юридик ва жисмоний шахсларга улгуржи ва чакана савдо хизмати кўрсатиш ҳам киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-2086-сонли Фармонига асосан 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи амалдаги барча умумдавлат солиқлар (алкоголли маҳсулотлардан ундириладиган акциз солиғидан ташқари) ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган маҳаллий солиқ ва йиғимларни тўлаш ўрнига жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 декабрдаги 455-сонли қарори билан барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга ер солиғи тўловчилари сифатида берилган имтиёзлар бекор бўлган ва қарорда 2003 йил 1 январдан бошлаб ягона ер солиғи тўловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари бошқа фаолият билан шуғулланса, ушбу фаолиятлар бўйича мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибдаги умумдавлат солиқлари тўлаши лозимлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони билан ПФ-2086-сонли Фармонга ўзгартиришлар киритилиб, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан импорт қилинган товарлардан қўшилган қиймат солиғи умумий асосларда ундирилиши тўғрисида аниқлик киритилиб, берилган имтиёзлар экспорт-импорт операцияларига тааллуқли эмаслиги белгиланган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар 2004 йил 16 июнда Россия Федерациясидаги "Донские краски" ЁТАЖ билан импорт контрактини тузган, лекин шу кунга қадар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланмаган, маҳсулотларни импорт қилмаган. Бу ҳолат Жиззах вилоят божхона бошқармасининг 2004 йил 6 ноябрдаги 5/18-5361-сонли хати ва суд мажлисида тарафлар берган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топган.

2004 йил 16 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининиг ПФ-2086-сонли Фармони билан ўрнатилган имтиёзлар бекор қилинган. Яъни, импорт контракти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони амалда бўлган пайтда тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-2086-сонли Фармони билан ўрнатилган имтиёзлар амалда бўлган пайтда даъвогар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланмаган, импорт контрактлар асосида чет давлатлардан маҳсулотларни сотиб олмаган, яъни ушбу Фармонда кўзда тутилган имтиёзлардан фойдаланмаган.

Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгаришлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгаришлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади, деб белгиланган. Даъвогар шу нормага асосланган ҳолда божхона органидан имтиёз қўллашни сўраган. Лекин юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони қабул қилиниши ва имтиёзларнинг бекор бўлиши даъвогар учун ноқулайроқ шароитларни юзага келтирмаган, чунки у ҳеч қачон бу имтиёзлардан фойдаланмаган.

Даъвогарнинг талаби асоссиз бўлса-да, биринчи инстанция суди ишдаги далилларга тўғри баҳо бермасдан, уни қаноатлантирган. Апелляция судлов ҳайъати ҳам биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган хатоларни бартараф қилмаган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати иш бўйича қабул қилинган қарорларни бекор қилиб, иш юзасидан даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 7-сон











Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск