ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.12.2004 й. 11-0401/485-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.12.2004 й.

N 11-0401/485


(КЎЧИРМА)


Чет эл инвестицияси иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар экология солиғидан озод этилмаганлар.


Даъвогар - Тошкент вилоят адлия бошқармаси "Кабул Узбек Ко. ЛТД" қўшма корхонаси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Ўртачирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан 1999 йил 9 июнь куни тузилган далолатномадаги "Кабул Узбек Ко. ЛТД" қўшма корхонаси экология солиғи тўловчиси деб ҳисобланганлиги ва 1998 йил учун 37752140 сўм экология солиғи тўлаши кераклиги ҳақидаги хулосасини нотўғри деб топишни, қўшма корхона томонидан 1998-2003 йиллар мобайнида тўланган 1606583231 сўм экология солиғини қайтаришни, қўшма корхонага 2003 йил 30 май куни 41000000 сўм экология солиғини тўлаш учун қўйилган инкассо топшириқномасини қайтаришни, "Кабул Узбек Ко. ЛТД" қўшма корхонасини у рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 10 йил мобайнида экология солиғини тўлашдан озод этишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва "Кабул Узбек Ко. ЛТД" қўшма корхонаси кассация шикоятлари билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятларида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятларини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Кабул Узбек Ко. ЛТД" қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги 275-сонли қарорига асосан 1995 йил 11 августда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган. Қўшма корхонанинг устав фонди 372 млн. АҚШ долларини, шундан 69 фоизини чет эл инвестицияси ташкил этади. Қўшма корхона ташкил этилганда Ўзбекистон Республикасида экология солиғи мавжуд бўлмаган ва бу солиқ тури 1998 йил 1 январда жорий этилган. 1998-2003 йилларда қўшма корхона томонидан 1606583231 сўм экология солиғи тўланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 113-моддасига (экология солиғи бўйича имтиёзлар) асосан чет эл инвестицияси иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар экология солиғидан озод этилмаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 110-моддасига мувофиқ товар ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва иш бажарувчи юридик шахслар экология солиғи тўловчиси ҳисобланадилар. Экология солиғини тўлаш бўйича Солиқ кодексида чет эл инвестицияси асосида ташкил этилган корхоналарга бирор бир имтиёз берилмаган.

Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвони асосли равишда рад этган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган.

Судлов ҳайъати даъвогарнинг Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда чет эл инвестицияларига нисбатан инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланиши лозимлиги тўғрисидаги кассация шикоятлари важларини асоссиз деб ҳисоблайди, чунки даъвогар қўшма корхона учун инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган.

Бундан ташқари, "Кабул Узбек Ко. ЛТД" қўшма корхонаси рўйхатдан ўтган даврда, яъни 1995 йилда қўшма корхоналар учун фойда (даромад) солиғининг миқдори 25 фоиз деб белгиланган. Кейинги йилларда бу кўрсаткич пасайтирилиб, қўшма корхона экология солиғини тўлашни бошлаган йили 16 фоизни ташкил этган, яъни солиқ миқдори 9 фоизга камайган. Қўшма корхонанинг 1999 йилда маҳсулотларни сотишдан олинган соф фойда тушуми 6021459 сўм бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2000 йилда 19609844 сўмни, 2001 йилда 35714180 сўмни, 2002 йилда 55281661 сўмни, 2003 йилда эса 60671881 сўмни ташкил қилган. Бу рақамлар қўшма корхонанинг молиявий аҳволи яхшиланганидан далолат беради.

Тошкент вилоят адлия бошқармасининг кассация шикоятида "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддаси 2-қисмини шарҳлаш тўғрисида 2001 йил 9 август кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг тўхтами"да "янги солиқлар ва маҳаллий йиғимлар жорий этиш, солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг кўпайтирилиши, имтиёзлар бекор қилиниши билан боғлиқ солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларни кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулай шароитлар юзага келтириш деб ҳисоблаш керак" деб кўрсатилганлиги тўғрисидаги важлар келтирилган бўлса-да, аммо "Кабул Узбек Ко. ЛТД" қўшма корхонасининг ишчилари сони 3000 нафардан ортиқ бўлиб, мазкур қўшма корхона кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари тоифасига кирмайди.

Судлов ҳайъати қўшма корхона вакили С. Султоновнинг судлар томонидан ХПКнинг 10-моддаси талаблари бузилганлиги, даъвогар вакиллари: С. Ли, Бьюн Джун Хван, Г. Хегай ҳамда жавобгар вакили С. Булгаковлар ўзбек тилини билмасалар-да, аммо суд мажлиси ўзбек тилида олиб борилганлиги тўғрисидаги важларини рад этишни лозим деб ҳисоблайди, чунки иш биринчи инстанция судида кўрилган пайтда ўзбек тилини биладиган даъвогар вакиллари: адлия бошқармаси вакили М. Тўйчиев ҳамда қўшма корхона раҳбари Ф. Жўрабековлар ҳам қатнашганлар. Бундан ташқари, кассация инстанцияси суди мажлисида қатнашган жавобгар вакили С. Булгаков ўз тушунтиришларини ўзбек тилида берди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларини ўзгартиришсиз қолдиришни, кассация шикоятларини эса қаноатлантирмасликни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 6-сон



























Время: 0.0436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск