ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.02.2013 й. 14-1110/6535-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.02.2013 й.

N 14-1110/6535


(КЎЧИРМА)




Агар тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди келишув битимини тасдиқламайди


Иштихон туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - "Al-Nosir" МЧЖни (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) банкрот деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 4 июлдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган.

Суднинг 2011 йил 29 декабрдаги ажрими билан тарафлар ўртасидаги келишув битимлари тасдиқланиб, банкротлик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2012 йил 22 майдаги қарори билан ажрим бекор қилиниб, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Суднинг 2012 йил 29 ноябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасидаги келишув битимлари тасдиқланиб, банкротлик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Вилоят прокуратураси томонидан кассация протести киритилиб, унда МЧЖнинг бюджетдан қарзларини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш чоралари кўрилмаганлиги, кредиторлар ўртасидаги келишув битимини имзолаган шахсларнинг ваколатлари текширилмаганлиги, у юридик шахс мақомига эга бўлмаган тарафлар томонидан имзоланмаганлиги сабабли, суднинг 2011 йил 4 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда 2012 йил 29 ноябрдаги ажримини бекор қилиб, хўжалик ишини янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протест важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясининг 2011 йил 30 мартдаги йиғилиши баёни билан (2011 йил 12 апрелда 02-16-8 рақами билан рўйхатга олинган) олдин хусусийлаштирилган, фаолият кўрсатмаётган, кам қувват билан фаолият кўрсатаётган корхоналарга банкротлик таомилларини қўллаш таклиф этилган.

МЧЖнинг жами кредиторлик қарздорлиги 2609145817 сўм, шундан 267754607 сўми бюджет тўловлари, 107555887 сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил қилган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 4 июлдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖ банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган.

2012 йил 29 октябрда МЧЖ кредиторларининг навбатдаги умумий йиғилишида тарафлар ўртасида келишув имзоланиши ҳақида қарор қабул қилинган ва келишув битими тузилган. Ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраб, тугатиш бошқарувчиси судга мурожаат қилган.

Суднинг 2012 йил 29 ноябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасидаги келишув битими тасдиқланиб, банкротлик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш ва ҳал қилув қарори қабул қилишда тўғри, асосли хулосага келинган бўлса-да, келишув битимини тасдиқлашда хатога йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида" 2009 йил 18 декабрдаги 204-сон қарорининг 11-бандида келишув битимининг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши кераклиги, келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Тарафлар ўртасидаги келишув битими ўрганилганда, қарзларни тўлаш муддатини 2013 йил 31 декабргача узайтиришга келишилган. Яъни, тўлов қайси санада амалга оширилиши акс эттирилмаган.

Бундан ташқари, барча қарздорликни Самарқанд вилоят "Пахтасаноат" ХОАБ 2013 йил 31 декабрга қадар тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олган бўлса-да, устав фондининг 51 фоизи давлат улуши бўлган "Пахтасаноат" ХОАБ раҳбариятининг ушбу келишувни имзолаш ваколати мавжудлиги ўрганилмаган.

Бундай ҳолда, судлов ҳайъати келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг ваколатини ўрганган ҳолда, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 3-сон































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск