ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.01.2013 й. 10-1114/17965-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.01.2013 й.

N 10-1114/17965


(КЎЧИРМА)




Юридик шахc олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, суднинг қарорига мувофиқ тугатилади


Ҳамза туман ҳокимлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, "Нур-Муҳаммад сервис" масъулияти чекланган жамиятини тугатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ҳамза туман ҳокимлиги молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича комиссиянинг 2011 йил 15 сентябрдаги 31-сонли хулосаси билан "Нур-Муҳаммад сервис" масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини бундан кейин давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас деб топган.

Натижада Ҳамза туман ҳокимлиги жамиятни тугатиш ҳақида хўжалик судига ариза берган.

Биринчи инстанция суди арз қилинган талабни тўғри қаноатлантирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 3.1-бандига мувофиқ, рўйхатдан ўтказувчи орган корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти - бир ой муддатда) ихтиёрий равишда ўзини тугатишга киришмаган ёхуд муассислар (қатнашчилар) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган орган корхонани ихтиёрий равишда тугатишни рад этган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда даъво аризаси юборади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра, юридик шахс фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, де??он ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ тугатилади.

"Нур-Муҳаммад сервис" масъулияти чекланган жамияти 6 ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли, биринчи инстанция суди жамиятни тугатиш ҳақида асосли хулосага келган.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 1-сон




















Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск