ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 01.02.2012 й. 11-1106/17329-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.02.2012 й.

N 11-1106/17329


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди


Аризачи - "Ilxom obod Xolmirzaev" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда фермер хўжалиги деб юритилади) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, ўзини соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган. Фермер хўжалиги банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилган.

Апелляция инстанция судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлигини ундириш чоралари кўрилмаганлиги, дебитор ва кредитор қарзлари мавжудлиги, унинг балансида бўлган мол-мулклар сотилган ёки сотилмаганлиги ҳолатлари ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга нотўғри баҳо берилиб, фермер хўжалиги асоссиз банкрот деб топилганлиги важ қилиб келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, фермер хўжалигининг низоми Тошкент вилояти Зангиота туман ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2007 йил 23 мартда 1916-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган. Бу ҳақда 2007 йил 26 мартда 0001809-сонли гувоҳнома берилган.

Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси томонидан Зангиота туман прокуратураси терговчисининг қарорига асосан фермер хўжалигининг 2007 йил 26 мартдан 2011 йил 31 декабргача бўлган даврдаги молиявий фаолияти текширилган.

Текширишда фермер хўжалиги томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосидан тушган 18376000 сўм нақд пуллар кирим қилинмаганлиги ва мазкур савдо тушуми солиқ органига топширилган ҳисоботларда кўрсатилмагани натижасида 7054100 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмаганлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2011 йил 2 майдаги ҳукми билан фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 184-моддаси иккинчи қисмининг "б" банди ва 189-моддасининг учинчи қисми билан айбли деб топилган.

Тошкент вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори билан фермер хўжалигига нисбатан 183700000 сўм молиявий жарима қўлланилган. Зангиота туман давлат солиқ инспекциясининг та??ослаш далолатномасига кўра 2011 йил 25 август ҳолатига фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 183220480 сўм боқиманда қарзи вужудга келган ва солиқ инспекцияси томонидан инкассо топшириқномалари қўйилган.

ОАТБ "Агробанк" банк операциялари бошқармасининг 2011 йил 26 августдаги 12/02-1399-сонли маълумотномасига кўра, фермер хўжалиги ҳисоб рақамига Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 2011 йил 31 майда қўйилган 183223480 сўмлик инкассо талабномалари картотека-2га ўтказилган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Суд Зангиота туман давлат солиқ инспекциясининг кассация шикоятидаги банкрот деб топишдан олдин фермер хўжалиги мол-мулкини ва қарзларини аниқлаш, бюджет олдидаги қарздорлигини ундириш чораларини кўриш керак деган важи билан келишмайди.

Чунки, юқоридаги Қонуннинг 126-моддасида хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида давлат улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.

Шу боис, Зангиота туман давлат солиқ инспекцияси асосий ҳақдор бўлганлиги сабабли тугатиш бошқарувчисини сайлаши мумкин.

Қонуннинг 128-моддасига асосан тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар унинг зиммасига ўтади. Бундан ташқари, тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши; кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши; қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши; қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиши; кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиши, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши; қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириши шарт.

Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Биринчи инстанция суди ишни кўриш ва ҳал қилув қарори қабул қилишда тўғри ва асосли хулосага келган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 11-сон
























Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск