ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 01.06.2011 й. 19-1006/6822-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.06.2011 й.

N 19-1006/6822


(КЎЧИРМА)




Қарздор қарзни узиш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан аниқ-равшан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги суд санациясини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлади


Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, "Сурхонтемирбетон" ҳиссадорлик жамиятини банкрот деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 20 июлдаги ажрими билан қарздорга нисбатан ўн икки ой муддатга суд санацияси жорий этилган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарздорга нисбатан жорий этилган суд санацияси муддатидан олдин тугатилиб, қарздор банкрот деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 2 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, қарздордан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари ундирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, қарздорга нисбатан суд санацияси жорий этиш ҳақидаги ажримни ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Сурхонтемирбетон" ҳиссадорлик жамияти Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2000 йил 18 февралда 502-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

"Сурхонтемирбетон" ҳиссадорлик жамиятининг солиқлар ва мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлиги вужудга келгандан кейинги даврлар бўйича Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан инкассо топшириқномалари қўйилган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган 2010 йил 28 июндаги та??ослаш далолатномасида корхонанинг 387818319,02 сўм солиқ қарзи, 31867575 сўм устама қарзи мавжудлиги қайд этилган.

Аниқланишича, "1-сон шағал саралаш заводи" МЧЖ қарздорнинг барча кредиторлари олдидаги 451261300 сўм қарзларини тўлаш мажбуриятини олган ва бу ҳақда қарздор билан 2010 йил 9 июлда таъминот битими тузган.

"1-сон шағал саралаш заводи" МЧЖ томонидан хўжалик судига берилган 2010 йил 9 июлдаги 5-сонли кафолат хатида қарздор ўз қарзларини қоплаш имкониятига эга бўлмаган тақдирда унинг қарзларини МЧЖ қоплаб бериши, бунинг учун унинг молиявий-иқтисодий имкониятлари, яъни 245206500 сўм қийматига эга бўлган мол-мулклари мавжудлиги қайд этилган. Ваҳоланки, "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 77-моддасининг 3-бандига кўра, мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминоти миқдори қарздор мажбуриятларининг суд санациясини жорий этиш ҳақидаги масала юзасидан кредиторлар йиғилиши ўтказилиши олдидан охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра балансда акс эттирилган миқдоридан камида йигирма фоиз ортиқ бўлиши керак.

Бундай ҳолда "1-сон шағал саралаш заводи" МЧЖ томонидан берилган кафолат хати мазкур Қонун талабларига жавоб бермайди.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86-моддасига кўра, қарздор қарзни узиш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан аниқ-равшан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги суд санациясини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлади.

Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган қонун нормасига асосланган ҳолда асосли равишда қарздорга нисбатан жорий этилган суд санациясини муддатидан оддин бекор қилиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.

Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги хулосаси билан келишиб, ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 376800 сўм давлат божи, 5000 сўм почта харажатларини қарздор зиммасида қолдиради.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 6-сон






















Время: 0.0312
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск