ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 30.07.2008 й. 18-0703/9549-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

30.07.2008 й.

N 18-0703/9549


(КЎЧИРМА)




Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади


Косон туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Косон саноатсавдо" комбинатини банкрот деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 24 августдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 26 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

2008 йил 28 майдаги суд ажрими билан янги очилган ҳолатлар бўйича 2007 йил 26 декабрдаги қарор бекор қилинган ва 2007 йил 24 августдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, аризани рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Косон саноатсавдо" комбинатининт бюджет олдидаги боқиманда қарзи 14452923 сўмни ва 3357392 сўм пеня, жами 17810315 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни ундириш юзасидан 18-0706/1431-сонли иш бўйича 2007 йил 20 февралда ҳал қилув қарори қабул қилинган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

"Косон саноатсавдо" комбинати мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини уч ойдан ортиқ бажармасдан келган.

Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди "Косон саноатсавдо" комбинатини банкрот деб топиб тўғри хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 3-сон













Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск