ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 18.06.2008 й. 23-0807/919-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.06.2008 й.

N 23-0807/919


(КЎЧИРМА)




Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади


Кегейли туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Уснатдин Максим" фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Кегейли туман давлат солиқ инспекцияси "Уснатдин Максим" фермер хўжалигининг 2008 йил 17 январь ҳолатидаги бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган 1091,1 минг сўм боқиманда қарзи бўлганлиги, қарзини тўлаш имкониятига эга эмаслиги, давлат солиқ инспекциясига баланс ҳисоботларини топширмаганлиги, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлигини важ қилиб, фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 188, 189-моддаларига асосланиб, "Уснатдин Максим" фермер хўжалигини ҳозир бўлмаган қарздор сифатида банкрот деб топган.

Биринчи инстанция суди ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 188-моддасига мувофиқ ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг турган жойини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган, шунингдек прокурор томонидан берилиши мумкин.

Суд аризачидан "Уснатдин Максим" фермер хўжалиги тугатилаётганлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олмасдан, қолаверса, фермер хўжалиги раҳбарининг суд мажлисида иштирок этганлигини эътибордан четда қолдириб, "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 188, 189-моддаларига асосланиб фермер хўжалигини ҳозир бўлмаган қарздор сифатида банкрот деб топган.

Биринчи инстанция суди низони ҳал этишда қарздорнинг жами муддати ўтган кредиторлик қарзлари миқдорини аниқламаган, фермер хўжалигининг молиявий-хўжалик фаолиятида банкротлик аломатлари мавжудлигини текширмасдан даъвони қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Ҳал қилув қарори иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 3-бандида тушунтириш берилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция руди фермер хўжалиги тугатилаётганлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олиб, қарздорнинг жами муддати ўтган кредиторлик қарзлари миқдорини, фермер хўжалигининг молиявий-хўжалик фаолиятида банкротлик аломатлари мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 1-сон












Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск