ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.09.2007 й. 18-0602/20329-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.09.2007 й.

N 18-0602/20329


(КЎЧИРМА)




Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари тугатилади, қарздорнинг раҳбари ва бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтади.


Даъвогар - "Cathill Investments Limited" компанияси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарлар - "Шаҳрисабз тола" МЧЖ ва "Кумуш" ОАЖга нисбатан 2006 йил 16 июнда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ўз навбатида жавобгар - "Кумуш" ОАЖ қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Шаҳрисабз тола" МЧЖнинг таъсис шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган, қарши даъво бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Cathill Investments Limited" компанияси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларининг дастлабки даъвони рад қилиш тўғрисидаги қисмини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, таъсисчилар - "Кумуш" ОАЖ, фуқаро Қаландаров Жаҳонгир Ҳалимович ва "Cathill Investments Limited" компанияси томонидан "Шаҳрисабз тола" қўшма корхонаси ташкил этилган ва 2005 йил 12 декабрда таъсис шартномаси тузилган.

Мазкур шартномага кўра, биринчи таъсисчи - "Кумуш" ОАЖга устав фондининг 45,5 фоизига тенг бўлган 519600 АҚШ доллари миқдоридаги бино-иншоотлар, ишлаб чиқариш цехлари, технологик асбоб-ускуналар, техника ва автотранспорт воситалари, пилла хом ашёси ҳамда умумий қиймати 87000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда шартномавий кредиторлик ҳуқуқлари тегишлидир.

Иккинчи таъсисчи - Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Қаландаров Жаҳонгир Ҳалимовичга устав фондининг 4,9 фоизига тенг бўлган 55400 АҚШ доллари тегишли бўлиб, ушбу ҳисса қимматли қоғозлар ҳамда қўшма корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан иборат.

Учинчи таъсисчи - Т.Шомансуров тимсолидаги чет эл компанияси "Cathill Investments Limited" компанияси бўлиб, унинг ҳиссаси устав фондининг 49,6 фоизига тенг ва унинг қиймати 565000 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу ҳисса қимматли қоғозлардан иборат улушлар билан қўшилган.

"Шаҳрисабз тола" қўшма корхонаси ташкил этилаётганда "Кумуш" ОАЖнинг банкротлик масаласи Қашқадарё вилоят комиссиясида кўриб чиқилиб, унинг фаолиятида банкротлик аломатлари мавжудлиги ва иқтисодий ночор аҳволда эканлиги сабабли бу корхонага нисбатан банкротлик таомилини қўллашга қарор қилинган ҳамда ушбу масалани кўриб чиқиш ҳукумат комиссиясига киритилган. Ҳукумат комиссиясининг 2005 йил 13 декабрдаги йиғилишида "Кумуш" ОАЖга нисбатан банкротлик таомилини қўллашга қарор қилинган.

Қашқадарё вилоят хўжалик судининг 2006 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан "Кумуш" ОАЖ банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.

Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг 92-моддасида ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари тугатилиши, қарздорнинг раҳбари ва бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтиши белгиланган.

Қарздор корхонани тугатиш бошқарувчиси А.Билалов "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунга асосан 2006 йил 16 июнда "Кумуш" ОАЖ "Шаҳрисабз тола" қўшма корхонасига қўшган улушини далолатнома асосида қайтариб олиб, қарздорнинг тугатиш массасига киритган.

Даъвогар - "Cathill Investments Limited" компанияси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2006 йил 16 июндаги битимни (далолатномани) ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Судлов ҳайъати "Кумуш" ОАЖ томонидан "Шаҳрисабз тола" қўшма корхонаси устав фондига киритилган бино-иншоотлар, ишлаб чиқариш цехлари, технологик асбоб-ускуналар, техника ва автотранспорт воситалари тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва бу мулкларга қўшма корхонанинг эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, судлар томонидан даъво талабини рад этиш тўғрисида қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилинган деб ҳисоблайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, "Cathill Investments Limited" компаниясининг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 1-сон














Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск