ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 06.09.2007 й. 11-0705/3955-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.09.2007 й.

N 11-0705/3955


(КЎЧИРМА)




Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади


Даъвогар - Юқоричирчиқ тумани ҳокимияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖни фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖ тугатилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва акциядорлар ҳуқуқини тиклашга ёрдам беришни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикояти важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖ 2005 йил 14 октябрдан фаолият кўрсатмаётганлиги, шунингдек Юқоричирчиқ тумани ҳокимияти ҳузуридаги Корхоналарни тугатиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи махсус комиссия томонидан қабул қилинган корхонанинг келгусида ўз фаолиятини давом эттириши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилганлиги тўғрисидаги 2007 йил 19 апрелдаги 10-сонли хулоса "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига асос бўлган.

Аниқланишича, Юқоричирчиқ тумани тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси 2005 йил 16 ноябрдаги 21-сонли хати билан "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖнинг раҳбари П. Мирзажоновдан корхонани бир ой муддат ичида ихтиёрий равишда тугатишни сўраган. Мазкур хат "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖдан Б. Субхоновга топширилганлиги ҳақида белги мавжуд.

Кассация инстанцияси судининг муҳокамасида "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖга келиб тушган хатларни рўйхатга олиш китоби кўздан кечирилганда қайд этилган хат кирим қилинганлиги, хат ижро қилиш учун ижрочига берилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 3.1-бандида рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда корхонани ихтиёрий тутатишни таклиф этиши, агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти - бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган бир ҳафта муддатда хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юбориши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Ушбу ҳолатда "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида корхонанинг муассисларига (қатнашчиларига) таклиф берилганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланмаган.

Ваҳоланки, жавобгарни тугатиш масаласи қўйилган пайтда корхона очиқ турдаги акциядорлик жамияти мақомига эга бўлиб, унинг Низом жамғармасидаги 25,44 фоиз миқдорида давлат улуши ҳисобланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сонли Қарорининг 1-иловасида мазкур давлат улушининг хусусий мулк учун очиқ савдоларда сотилиши лозимлиги назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогар судга мурожаат қилишдан аввал "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖнинг акциядорларига корхонани ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида таклиф берган-бермаганлиги ҳолатини текширмаган ва унга ҳуқуқий баҳо бермаган.

Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциясининг 2007 йил 21 августдаги 00047-сонли маълумотномасидан кўринишича, "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖ Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг 2007 йил 7 июндаги 260-сонли қарорининг 4-бандига асосан 2007 йил 8 августда Давлат реестридан чиқарилган.

Жавобгарни Давлат реестридан чиқариш ушбу (11-0705/3955-сонли) иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижроси натижасида амалга оширилганлиги сабабли, ушбу ҳолат кассация инстанцияси судининг қарорига таъсир этмайди. "Тошкент эшилган маҳсулотлар фабрикаси" ОАЖ Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 219-моддасида белгиланган суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тартибида Давлат реестрига тикланиши мумкин.

Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 5-сон












Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск