ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.10.2005 й. 15-0505/1837-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.10.2005 й.

N 15-0505/1837


(КЎЧИРМА)



Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, бу унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, "Қўқон тикувчилик" коммандит ширкатини банкрот деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, "Қўқон тикувчилик" коммандит ширкати банкрот деб топилган ва уни тугатишга доир иш юритиш бошланган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек хусусий ажрим чиқарилиб, тегишли чоралар кўриш учун Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва вилоят давлат солиқ бошқармасига юборилган.

Қарздор ўзининг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, аризани рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.

"Қўқон тикувчилик" коммандит ширкати собиқ "Дилором" акциядорлик жамияти негизида ташкил этилган бўлиб, унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Демак, қарздорнинг фақат ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган, холос. Бу ҳолат қарздорнинг ўзи томонидан ҳам кассация шикоятида инкор этилмаган.

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг кассация инстанцияси судига йўллаган 2005 йил 21 октябрдаги 362/2-сон хатида қайд этилишича, мулкка эгалик шакли ва раҳбариятнинг ўзгартирилиши 10 йил давомида корхона ишида самара бермаган. Уч мингдан зиёд ишчи, айниқса, хотин-қизларни банд этган корхонада 2004 йилда 94 киши меҳнат қилган бўлса, 2005 йилда унинг фаолияти умуман тўхтаган.

Ҳақиқатан ҳам қарздор ўтган йилдан бошлаб фаолият кўрсатмасдан, солиқ инспекциясига ҳисоботларни топширмасдан келган. Бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан бўлган қарзларини ўз муддатида амалга оширмаган. Қўқон шаҳар ДСИ томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, қарздорнинг қарзи 50967373,38 сўм (шундан 15165061,97 сўми пеня)ни ташкил этган.

Коммандит ширкатида айнан иқтисодий ночорлик аломатлари мавжудлиги ва молиявий соғломлаштириш стратегияси йўқлиги сабабли Банкротлик ва санация масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг 2004 йил 21 декабрдаги 12-сонли қарори билан Давлат солиқ қўмитасига 10 кун муддатда банкротлик ишини қўзғатиш вазифаси юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддасига асосан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, бу унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

"Халқ сўзи" газетасида белгиланган тартибда эълон берилгач, 2005 йил 11 апрелда ўтказилган кредиторлар йиғилиши ширкатни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилган. Йиғилишда ширкат бош директорининг шахсан ўзи қатнашган ва ширкатни банкрот деб топишга розилик билдириб овоз берган.

Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанциялари томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган ҳамда асослантирилган ва қонуний қарорлар қабул қилинган деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 1-сон













Время: 0.0300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск