ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.09.2011 й. 12-1103/3951(27)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.09.2011 й.

N 12-1103/3951(27)


(КЎЧИРМА)




Текширувчилар томонидан текшириш тартиби ва қоидаларининг бузилиши тадбиркорлик субъектига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризани рад қилиш учун асос бўлади


Гулистон туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Улуғбек Каримов келажаги" хусусий фирмасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан (1356450 сўм) 50 бараваригача (2260750 сўм) ва 114-моддасига асосан назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинмаган нақд пул - 18000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, хусусий ажрим чиқарилиб, Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасига юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар томонидан бузилмаган деган важ келтирилган ва суд қарорларини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Гулистон туман ҳудудий комиссиясининг 2010 йил 30 июлдаги 06/07-сонли қарори ва Гулистон туман давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 30 июлдаги 79-хс-сонли буйруғига асосан "Улуғбек Каримов келажаги" хусусий фирмасига қарашли ошхонада 2010 йил 30 июлда қисқа муддатли текшириш ўтказилган.

Текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатномада ошхонада ўтказилган қисқа муддатли текширишда хусусий фирма раҳбари хўрандаларга савдо учун касса чекини бермаганлиги қайд этилган.

Шу сабабли, аризачи жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан молиявий жарима қўллашни, 114-моддасига кўра кирим қилинмаган 18000 сўмни яширилган деб ҳисоблаб, шу миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 92-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига мувофиқ давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси солиқ текширувини ўтказишни бошлашдан олдин, нақд пул тушумларига тааллуқли масалалар юзасидан қисқа муддатли текширув ўтказилаётганда эса - солиқ текшируви тугаллангунига қадар солиқ тўловчига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма нусхасини ёки назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг режадан ташқари солиқ текшируви ёки муқобил текширув ўтказиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғининг ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхаларини топшириб, тилхат олиши шарт.

Текширувчилар томонидан назорат-харид тадбири ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома ҳамда ҳужжатларни имзолашдан бош тортилганлиги тўғрисида баённома тузилган. Бироқ, бу ҳужжатлар текшириш жойида эмас, балки туман давлат солиқ инспекцияси биносида, компьютерда тузилган.

Текширувчилар томонидан текшириш тартиби ва қоидалари бузилган. Хусусан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Гулистон туман ҳудудий комиссиясининг 2010 йил 30 июлдаги 06/07-сонли қарори, Гулистон туман давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 30 июлдаги 79-хс-сонли буйруғи ҳамда текшириш дастури солиқ тўловчига тилхат асосида топширилмаган.

Ваҳоланки, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш унинг қоидалари ва тартибини бузган ҳолда ўтказилиши - хўжалик юритувчи субъектга текширишларни мувофиқлаштириш режасидан кўчирманинг, назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш режасининг тақдим этилмаганлиги молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома)ни рад қилиш учун асос бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида" 2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли қарорининг 17-бандида таъкидланган.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 9-сон

















Время: 0.0094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск