ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 15.12.2009 й. 10-0909/13281-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

15.12.2009 й.

N 10-0909/13281


(КЎЧИРМА)




Текшириш далолатномаси бирор-бир ҳуқуқий оқибат келтирувчи ҳужжат эмаслиги боис, уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низо хўжалик суди судловига тааллуқли эмас


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси "Эргашев Калмон" фермер хўжалиги манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг 2009 йил 21 майдаги далолатномаси ва 2009 йил 22 майдаги 6-59-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ходими томонидан "Эргашев Калмон" фермер хўжалигига қарашли "Абу Даби" ошхонасида қисқа муддатли текшириш ўтказилиб, натижалари бўйича 2009 йил 21 майда далолатнома тузилган. Текширишда аниқланган ҳуқуқбузарлик учун фермер хўжалиги иш бошқарувчиси О.Э. Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг 2009 йил 22 майдаги 6-59-сонли қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ушбу далолатнома ва қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди низони ҳал этишда процессуал ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судлари судловига тааллуқли эканлиги белгиланган. Аммо текшириш далолатномаси бирор-бир ҳуқуқий оқибат келтирувчи ҳужжат эмас ва уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низо хўжалик судига тааллуқли ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судлари судловига тааллуқли эканлиги белгиланган. Лекин Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жисмоний шахс О.Э.ни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Демак, мазкур низони ҳал этишда жисмоний шахс, яъни О.Э.ни жалб этиш лозим бўлади. Бу эса, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас деган хулосани беради.

Ишнинг хўжалик судига тааллуқлилиги Хўжалик процессуал кодексининг 23 ва 24-моддалари талабларидан келиб чи??ан ҳолда аниқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига кўра низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади.

Қайд этилганларга кўра, ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 5-сон


















Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск