ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 16.12.2008 й. 11-0821/11476-сонли Қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.12.2008 й.

N 11-0821/11476


(КЎЧИРМА)




Давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардагина қайтарилиши лозим


"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси хўжалик судига мурожаат қилиб, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг 2008 йил 18 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси томонидан "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясида текшириш ўтказилган ва "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари бузилган, деб хисобланиб, 2008 йил 31 июлда ажрим билан иш қўзғатилган. Ушбу ажримга 2006-2007 йиллар ва 2008 йилнинг олти ойи давомида дори воситаларини харид қилишда хориж корхоналарининг молиявий ёки товар чегирмалари берилган шартномалар ҳамда ушбу дори воситаларини сотиш бўйича маълумотлар жадвали илова қилиниб, "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига ушбу жадвалнинг 2008 йил 4 августга қадар тўлдириб тақдим этилишини таъминлаш мажбурияти юкланган.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ажримда белгиланган муддатда ушбу маълумотлар юзасидан текширишда тўлдирилган жадвални тақдим этган ва талаб қилинган маълумотлар жадвалини белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони йўқлигини билдирган.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси сўралган маълумотни тўлиқ тақдим этмаган, деб хисоблаб, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси 2008 йил 18 августдаги қарори билан унга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима қўллаган.

Бундан норози бўлган "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси хўжалик судига мурожаат қилиб, ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суд томонидан даъво тўғри қаноатлантирилган.

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 27-моддасининг иккинчи қисмида товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган. Аммо ушбу Қонунда жадвал тақдим этмаганлик учун жарима солиш назарда тутилмаган.

Давлат божини қайтариш асослари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддасида белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2008 йил 18 апрелдаги 180-сон қарорининг 10-бандида таъкидланган.

Бироқ биринчи инстанция суди томонидан даъвогарга тўланган давлат божи асоссиз қайтарилган.

Шу сабабли судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг даъвогарга давлат божини қайтариш тўғрисидаги қисмини бекор қилишни лозим топади.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси муовини ишни кассация инстанцияси судида кўришда судга ёзма равишда мурожаат этиб, давлат божи ва почта харажатларини компания ўз зиммасига олишини билдирди. Шу боис, тўланган 208650 сўм давлат божи даъвогарнинг зиммасида қолдирилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 5-сон















Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск