ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.08.2007 й. 12-0710/1730-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.08.2007 й.

N 12-0710/1730


(КЎЧИРМА)




"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаганда ҳамда текшириш асослари ва текшириш натижалари юзасидан тузилган ҳужжатларнинг нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қолдирилмаган тақдирда, назорат қилувчи органлар қабул қилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган деб баҳолашга, ушбу ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сирдарё вилоят бирлашмаси судга мурожаат қилиб, "Сайрам-Гулистон ҳамкор савдо" хусусий корхонасидан 2075000 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сирдарё вилоят бирлашмаси ва Боёвут туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази фаолиятидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни содир этган айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Сирдарё вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат марказига 2007 йил 12 апрелда хусусий ажрим киритилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан биринчи инстанция судининг хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сирдарё вилоят бирлашмаси томонидан 2007 йил 6 мартда Гулистон шаҳар де??он бозори ҳудудида жойлашган "Сайрам-Гулистон ҳамкор савдо" хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида сотилаётган "Араб" ош тузи сифатини ўрганиш бўйича мониторинг кузатуви ўтказилган.

Мониторинг кузатуви жараёнида ош тузи таркибида йод аниқланмаганлиги, экспресс-анализ хулосаси тўғрилигини текшириш учун ош тузи намунаси Боёвут туман Давлат санитария-эпидемиология назорат марказига юборилганлиги, марказ томонидан ош тузи таркибида йод йўқлиги тасдиқланганлиги ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сонли Фармонининг 3-бандига кўра, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларга мувофиқ амалга ошириладиган текширишларнинг ҳаммаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолдагина ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сонли қарори билан тасдиқланган "Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида" Низомнинг 4-иловасида назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари рўйхати берилган. Рўйхат биринчи қисмининг учинчи хатбошисида Кенгаш билан келишилган объектларда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология хизмати ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган тупроқ, оқава ва ер устидаги сувларни ифлослантириш манбалари мониторинги ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сирдарё вилоят бирлашмаси томонидан "Сайрам-Гулистон ҳамкор савдо" хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида юқорида қайд этилган Низом талабларига зид равишда мониторинг кузатуви ўтказилган.

Бирлашма ходимлари томонидан ички истеъмол бозорида йодланган ош тузи мониторингини ўтказишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ходимлари ва аъзолари учун методик қўлланма ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2006 йил 22 майдаги 29-сонли буйруғи талаблари бузилган. Мониторинг кузатувида ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ва "Ўзстандарт" агентлиги ҳудудий бирлашмаси давлат назорати ходимлари иштирок этмаган, мониторинг ўтказиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат хусусий корхона вакилларига кўрсатилмаган, улар маълумотнома билан таништирилмаган ва бир нусхаси уларга қолдирилмаган.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашмаслик хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сирдарё вилоят бирлашмаси томонидан хусусий корхона савдо дўконида мониторинг кузатуви ўтказилишида қонунийлик, холислик ва ошкоралик принципларига риоя қилинмаган.

Хусусан, қайд этилган Қонуннинг 6-моддасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилиши, ушбу Қонуннинг 9, 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда текшириш ўтказишга йўл қўйилиши белгиланган.

Мониторинг кузатуви ўтказилиши ҳақида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши ҳудудий комиссияси билан келишилмаган, мониторинг ўтказиш асослари ҳамда унинг натижалари юзасидан тузилган далолатноманинг нусхаси белгиланган тартибда жавобгарга топширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 23 июлдаги "Назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 116-сонли қарорининг 7-бандида "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаганда ҳамда текшириш асослари ва текшириш натижалари юзасидан тузилган ҳужжатларнинг нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қолдирилмаган тақдирда, назорат қилувчи органлар қабул қилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган деб баҳолашга, ушбу ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 54-моддасига кўра, қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 7-сон













Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск