ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 21.11.2006 й. 17-0605/8102-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.11.2006 й.

N 17-0605/8102


(КЎЧИРМА)




Текшириш натижалари юзасидан тузилган ҳужжатларнинг нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қолдирилмаган тақдирда, назорат қилувчи органлар қабул қилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган деб баҳолашга ҳамда ушбу ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади


Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Шаҳрихон нон" хусусий корхонасига нисбатан 21121250 сўм молиявий жарима қўллашни ҳамда корхона меъёрий ҳужжатлар билан таъминланмаганлиги учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаб қўйишни сўраган.

"Шаҳрихон нон" хусусий корхонаси қарши даъво аризаси тақдим этиб, текшириш ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад қилиниб, қарши даъво қаноатлантирилган ҳамда Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг мансабдор шахслари ва масъул ходимларига нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида "Ўзстандарт" агентлигига хусусий ажрим чиқарилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат этиб, даъвогар вакиллари томонидан жавобгар корхонада Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида текшириш ўтказилганлиги, 2005 йилнинг иккинчи олти ойи давомида ишлаб чиқарилган ва сотилган нон ҳамда макарон маҳсулотлари сертификатлаштириш учун тақдим этилмасдан, мувофиқлик сертификатларисиз сотилганлиги, бу ҳолатлар корхона раҳбари ва масъул ходимларининг тушунтириш хатларида ҳам ўз аксини топганлиги сабабли молиявий жарима қўллаш ҳақидаги даъво аризаси судга тақдим этилганлигини, суд томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда ишдаги ҳолатлар ва мавжуд ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилмасдан, даъвони рад қилиш ҳамда жавобгарнинг важлари асосида текшириш ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тўхтамга келинганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2005 йил 28 декабрдаги 6-сонли қарорига кўра тасдиқланган режа-жадвалга асосан Шаҳрихон шаҳар, Чинобод кўчаси, 41-уйда жойлашган "Шаҳрихон нон" хусусий корхонасида стандарт талаблари, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текширишда 2005 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилган ва сотилган нон, макарон маҳсулотлари сертификатлаштириш учун тақдим этилмасдан, мувофиқлик сертификатларисиз сотилганлиги аниқланган.

Аммо суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга қараганда, Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғининг 2006 йил 10 июлдаги 53-П-сонли буйруғига кўра "Шаҳрихон нон" хусусий корхонасида стандарт талаблари, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан 2006 йил 11 июлдан 2006 йил 19 июлга қадар текшириш ўтказилиши кўрсатилган бўлса-да, текшириш асоссиз равишда 2006 йил 27 июлга қадар давом эттирилган.

Бундан ташқари, Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддаси талаблари асосида текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, бир нусхаси текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдирилмасдан, унинг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 23 июлдаги "Назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 116-сонли қарорининг 7-бандига кўра, текшириш натижалари юзасидан тузилган ҳужжатларнинг нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қолдирилмаган тақдирда, назорат қилувчи органлар қабул қилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган деб баҳолашга ҳамда ушбу ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.

Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларни эътиборга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни, лекин ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 12-сон















Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск