ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.11.2006 й. 21-0602/1012-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.11.2006 й.

N 21-0602/1012


(КЎЧИРМА)




Текшириш натижалари юзасидан тузилган ҳужжатларнинг нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қолдирилмаган тақдирда, назорат қилувчи органлар қабул қилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган деб баҳолашга ҳамда ушбу ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.


Даъвогар - Навоий шаҳар ДСИ хўжалик судига мурожаат этиб, жавобгар - "Мир Навоий" хусусий фирмасига нисбатан 784100 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг иш режасига ҳамда Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг 2005 йил 8 августдаги 402-хс-сонли буйруғига кўра солиқ инспекцияси ходимлари томонидан Навоий шаҳрида жойлашган "Мир Навоий" хусусий фирмасига қарашли савдо дўконида савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган.

Назоратли текшириш даврида дўкон сотувчиси томонидан харид қилинган товарлар учун олинган савдо пуллари НКМ хотирасига урилганлиги, лекин НКМ X ҳисоботи ва дўкон хазинасидаги савдо пуллари та??осланганда 600 сўм савдо пули НКМ хотирасига кирим қилинмаганлиги аниқланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида, яъни 783500 сўм ҳамда НКМга кирим қилинмаган 600 сўмга шунча миқдорда яъни 600 сўм, жами 784100 сўм молиявий жарима ҳисобланиб, хўжалик судига даъво аризаси киритилган.

Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2005 йил 8 августдаги 402-хс-сонли буйруғида "Мир Навоий" хусусий фирмасининг фаолиятини текшириш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг рухсати олинганлиги кўрсатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги ПФ-2114-сонли Фармонининг 1-бандида мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига доир барча текширувларни, молия-хўжалик фаолиятини текширишни истисно этган ҳолда ўтказиш, қоида тариқасида, бир йўла комплекс текширишлар ўтказилиши назарда тутилиб, фақат Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши кўрсатилган бўлса-да, солиқ инспекциясининг юқорида қайд этилган буйруғи ушбу Фармон талабига мувофиқ равишда расмийлаштирилмаган.

Бундан ташқари, текшириш учун асос бўлган ҳужжатлар ҳамда текшириш натижалари юзасидан тузилган далолатнома нусхаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида белгиланган тартибда жавобгарга тилхат асосида топширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 23 июлдаги "Назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 116-сонли қарорининг 7-бандига кўра, текшириш натижалари юзасидан тузилган ҳужжатларнинг нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қолдирилмаган тақдирда, назорат қилувчи органлар қабул қилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган деб баҳолашга ҳамда ушбу ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 54-моддасига кўра қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва уларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 5-сон











Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск