ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.01.2006 й. 15-0508/1297-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.01.2006 й.

N 15-0508/1297


(КЎЧИРМА)




Назорат қилувчи органлар томонидан қонунга хилоф равишда ўтказилган текширув натижасида қабул қилинган қарор ҳам ноқонунийдир.


Ўзбекистон туманидаги "GOLD STIL JHM" ХИЧСФ даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекциясининг 2004 йил 18 декабрдаги молиявий жарима қўллаш ҳақидаги қарорини бекор қилишни, 18505300 сўм молиявий жаримани қайтаришни ва 3563700 сўм зарар ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари рад этилган.

Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат этиб, вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириб, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга қараганда, Ўзбекистон туман прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид курашиш бўлими ҳамда туман солиқ инспекциясининг текшириш ҳужжатларига асосан "GOLD STIL JHM" ХИЧСФга нисбатан Ўзбекистон туман ДСИнинг бошлиғи томонидан 2004 йил 18 декабрда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарорда "GOLD STIL JHM" ХИЧСФда 2004 йил 17 декабрга қадар бўлган даврда олинган тамаки маҳсулотларининг қонуний сотилиши ва савдодан тушган нақд пулларнинг ўз вақтида банкка топширилиши юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказиш натижасига кўра, фирма томонидан 17885800 сўм савдо пули кирим қилинмаганлиги ҳамда 17852300 сўм савдо пуллари банкка топширилмасдан, бошқа мақсадларда ишлатилганлиги аниқланганлиги қайд этилган. "GOLD STIL JHM" ХИЧСФ назорат касса машинаси ишлатмасдан, савдони амалга оширганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 135-моддасининг 12-бандига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида 653000 сўм ва нақд пул тушумини яширганлиги учун мазкур Кодекс 135-моддасининг 16-бандига асосан яширилган 17852300 сўмга 100 фоиз жарима қўлланиб, жами - 18505300 сўм ундирилиши белгиланган. Ушбу қарордан норози бўлган даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни, 18505300 сўм молиявий жаримани қайтариб беришни ҳамда 3563700 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.

Даъвогар молиявий жаримани қўллаш ҳақидаги қарорни бекор қилишни сўраган бўлса-да, даъво аризасининг мазмунидан кўринишича, аслида қарорнинг ноқонунийлиги туфайли уни ҳақиқий эмас деб топиш масаласи қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддасининг биринчи қисми 9-бандига кўра, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судларига тааллуқлидир.

Кассация шикоятида суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб, текширувчилар томонидан текшириш тартиби бузилганлигига, текширишларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзувлар киритилмаганлигига баҳо берилмаганлиги, текшириш корхонанинг раҳбари иштирокида ўтказилиши лозим бўлса-да, унинг иштирокисиз, таъсисчи Ж. Ҳасанов иштирокида ўтказилганлиги ва текшириш далолатномасининг нусхаси унга берилмаганлиги, тамаки маҳсулотларининг пуллари 17-18 декабрь кунлари банкка топширилганлиги, лекин шунга қарамасдан, молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги кўрсатилган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар корхонада 2004 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон туман прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими инспектори, Ўзбекистон туман ДСИнинг ходимлари томонидан Ўзбекистон туман прокуратураси ҳузуридаги СВОЖҚКБ ва Ўзбекистон туман ДСИнинг 2004 йил 17 декабрдаги 23 ва 151-сонли қўшма буйруғи асосида қисқа муддатли текшириш ўтказилиб, унинг натижалари бўйича текшириш далолатномаси тузилган. Мазкур текшириш далолатномаси асосида даъвогарга нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Биринчи инстанция суди даъвони рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилишда даъвогарнинг важлари ўз тасдиғини топмаганлигига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-сонли қарорининг 3-бандида нақд пул тушумини яшириш ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ органининг қарорига кўра яширилган нақд пул тушуми миқдорида жарима солиниши белгиланганлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 135-моддасининг 12-бандида НКМни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима ундирилиши белгиланганлигига асосланган.

Бироқ, суд ишдаги далилларга ва даъвогарнинг важларига эътиборини қаратмаган, уларни текширмаган.

Даъвогар Ж. Ҳасанов корхонанинг раҳбари эмаслиги, корхонанинг раҳбари А. Рўзиқулов эканлиги, лекин текширишга у жалб қилинмаганлиги тўғрисида важ келтирган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2004 йил 22 октябрдаги буйруқ билан А. Рўзиқулов фирманинг раҳбари этиб тайинланган ва 2004 йил 23 октабрда у билан меҳнат шартномаси тузилган. Жавобгар томонидан Ж. Ҳасанов текшириш вақтида у раҳбар эмаслигини хабар қилмаганлигини, шунинг учун текширувчиларнинг А. Рўзиқулов раҳбар эканлигидан хабари йўқлиги тўғрисида важ келтирилган. Текшириш айнан даъвогар ва "УЗБАТ" қўшма корхонаси ўртасида тузилган тамаки маҳсулотларини сотиб олиш тўғрисидаги шартнома юзасидан олиб борилган, лекин мазкур шартнома ҳамда ҳисоб-фактура (накладная) А. Рўзиқулов томонидан имзоланганлигига эътибор қаратилмаган. Шунингдек иш ҳужжатларидан кўринишича, ҳар ой солиқ инспекциясига тақдим этиладиган ҳисоботлар ҳам А. Рўзиқулов томонидан имзоланган. Ушбу ҳолатлар текширувчилар Ж. Ҳасанов эмас, балки А. Рўзиқулов корхонанинг раҳбари эканлигидан хабардор бўлганлигини билдиради. Суд эса бу ҳолатга тегишли баҳо бермаган.

Шунингдек иш ҳужжатларидан кўринишича, текширувчилар Текширишларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзувларни киритмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 23 июлдаги 116-сонли "Назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарорининг 8-бандида текширишларни қайд этиш китоби текширувчиларга тегишли ёзувни киритиш учун тақдим этилмаганлиги ҳолатининг алоҳида далолатномада ёки бевосита текшириш далолатномасида акс эттирилиши... назорат қилувчи органлар ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди деб белгиланган. Бироқ, мазкур ҳолатда текширувчилар даъвогар томонидан Текширишларни рўйхатга олиш китоби тақдим этилмади деган важни келтирган бўлсалар-да, бу ҳақда далолатнома тузилмаган ва текшириш далолатномасига ҳам бу ҳолат акс эттирилмаган.

Бундан ташқари, даъвогар томонидан 2004 йил 17 декабрда банкка 14-сонли тўлов квитанцияси билан 1695000 сўм, 4-сонли квитанция билан 100000 сўм, 2004 йил 18 декабрда 106-сонли квитанция билан 10000000 сўм, 108-сонли квитанция билан эса 5990000 сўм пул, яъни сотиб олинган тамаки маҳсулотларининг қиймати тўлиқ топширилганлигига қарамасдан, ДСИнинг бошлиғи текшириш далолатномасига асосланиб, даъвогар томонидан пул маблағлари банкка топширилганлигидан хабардор бўлса-да, 2004 йил 18 декабрда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 11-моддасининг 5-бандида солиқ органлари ўтказилган текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномасини олиш, текширувларнинг натижаларидан норози бўлган тақдирда солиқ органига ўзининг ёзма эътирозларини 10 кунлик муддат ичида тақдим этиш ҳуқуқи белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2000 йил 11 сентябрдаги 290-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Текшириш далолатномаларини расмийлаштириш ва текшириш натижалари ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қарор қабул қилиш тартиби ҳақидаги методик кўрсатма"нинг 2-бўлимида текшириш далолатномаси 3 нусхада тузилиб, далолатнома корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланиши белгиланган. Лекин ушбу талабларга солиқ идорасининг ходимлари риоя этмаган. Текшириш 2004 йил 17 декабрда ўтказилган, пул маблағлари 17-18 декабрда тўланган. Далолатнома корхонанинг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланмаган. Молиявий жазога тортиш ҳақидаги қарор эса 2004 йил 18 декабрда қабул қилинган ва бу билан текширилаётган корхонанинг раҳбари ўз эътирозларини тақдим этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Демак, унинг ҳуқуқлари бузилган.

Гарчанд молиявий жаримани қўллаш ҳақидаги қарор ДСИнинг бошлиғи томонидан 2004 йил 18 декабрь куни қабул қилинган бўлса-да, 2004 йил 18 декабрь шанба - дам олиш куни бўлган. Жавобгар 2004 йил 18 декабрь Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан иш куни деб эълон қилинган деган важни келтирган, лекин бу ҳолат ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмади.

Фирма таъсисчиси унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида солиқ инспекцияси ходимлари бир неча бор айтганлари, лекин жиноят қўзғатилганлиги ҳақидаги қарор унга берилмаганлигини билдирди. Ишдаги ҳужжатларга кўра ҳақиқатда унга нисбатан текшириш ҳужжатларига асосан жиноят ишини қўзғатиш 2 марта рад этилган. Қайд этилган ҳолатлар текшириш нохолис ўтказилганлигини кўрсатади.

Текшириш учун асос бўлган ҳужжатлар корхона раҳбарига тилхат асосида топширилмаган. Бу ҳам текшириш ноқонуний ўтказилганлигидан далолат беради. Ноқонуний йўл билан ўтказилган текшириш натижасида қабул қилинган қарор ҳам ноқонуний ҳисобланади.

Юқоридагилардан кўринишича, текширувчилар томонидан текшириш тартиб-қоидалари қўпол равишда бузилган. Шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарнинг молиявий жаримани қўллаш ҳақидаги қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ва 18505300 сўм жаримани қайтариш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.

Даъвогарнинг 3569700 сўм зарарни ундириш ҳақидаги талаби эса суд томонидан тўғри рад этилган, чунки иш ҳужжатлари билан зарар етказилганлиги исботланмаган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартириб, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 3-сон
















Время: 0.0324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск