ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 10.05.2005 й. 14-0403/30-1678-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.05.2005 й.

N 14-0403/30-1678


(КЎЧИРМА)




Текшириш ўтказишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва қоидаларнинг жиддий бузилишига йўл қўйилган тақдирда бундай текшириш судлар томонидан ноқонуний ўтказилган, текширувчилар томонидан тузилган ҳужжатлар эса ҳақиқий эмас деб топилади.


Самарқанд вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Соҳиба" фермер хўжалигидан 245888 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2004 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанциясининг 2004 йил 28 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво қаноатлантирилган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг 2004 йил 13 октябрдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Хўжалик судининг 2004 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг 2005 йил 3 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.

Табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмитасининг кассация шикоятида апелляция инстанцияси қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қоддиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 1999 йилда Охунбобоев номли жамоа хўжалиги ҳудудида "Соҳиба" фермер хўжалиги ташкил этилган бўлиб, шу туман ҳокимлигининг 1999 йил 13 январдаги 105к-сон қарорига асосан унга 29 га ер майдони ажратиб берилган.

Жамоа хўжалиги ер тузувчиси, бош ҳосилоти, тафтиш комиссиясининг раиси, 6-бригада бошлиғи ҳамда "Соҳиба" фермер хўжалигининг раиси иштирокида тузилган 1999 йил 6 январдаги далолатномадан кўринишича, фермер хўжалигига 29 га ер майдони 50 йил муддатга ижарага берилган бўлиб, унинг 25 гектари сувли-экин учун мўлжалланган, 4 га ер майдони теракзордан иборат бўлган. Бу ҳақда хўжаликка 1999 йил 25 январда 101-сонли далолатнома берилган. Далолатномада ажратилган ер майдонининг чизмаси ҳам кўрсатилган. Буларга асосан фермер хўжалиги теракзорларни ўз балансига ўтказган.

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 2003 йил 31 декабрда 117-к-сонли буйруқ чиқарилган бўлиб, унда ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахслар дарахтларни кесиш учун ёзма мурожаат орқали рухсат олиб, йилнинг 15 мартидан 15 октябригача, яъни дарахтларнинг вегитация давридан ташқари муддатларда кесишлари мумкинлиги кўрсатилган.

"Соҳиба" фермер хўжалиги 2004 йил 18 январда 4-сонли хат орқали вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига мурожаат этиб, балансига олинган теракзордаги шамол қулатган ва жойидан қўзғатган 14 йилдан ошган теракларни ўзининг эҳтиёжи учун кесишга рухсат сўраган.

Фермер хўжалиги дарахтларни кесиш учун ўз вақтида рухсат сўраган бўлса-да, аризасига жавоб ололмаган.

Ўзининг илтимосига 2003 йил 31 декабрдаги 117-к-сонли буйруқда кўрсатилган дарахтларни кесишга рухсат берилган муддатгача жавоб ололмаганлиги сабабли, фермер хўжалиги раиси 2004 йил 10 март куни 39 та теракни кесиб, бир қисмини "Меҳр-мурувват йили" муносабати билан шу ҳудудда яшаётган ногирон ва қарияларга тарқатган. Бу ҳолат ишдаги тилхатлар билан тасдиқланади.

2004 йил 19 апрелда Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ходимлари томонидан "Соҳиба" фермер хўжалигида текшириш ўтказилиб, 39 та терак 2004 йил 15 апрелда ноқонуний кесилганлиги ҳақида далолатнома тузилган. Унда дарахтларни кесиш учун фермер хўжалиги 2004 йил 18 январда рухсат сўраганлиги, бироқ, рухсат берилмаганлиги ҳақида ёзма жавоб юборилган бўлса-да, хўжалик томонидан дарахтлар кесилганлиги кўрсатилган.

Каттақўрғон туман ҳокимлигининг 2004 йил 26 мартдаги 116-сонли хатидан кўринишича, дарахтларни кесиш учун хўжаликка рухсат бериш мумкин деб топилган.

Маҳаллий давлат ҳокимиятининг розилиги мавжуд бўлса-да, даъвогар прокуратура орқали хўжалик судига мурожаат этиб, 39 дона терак ноқонуний кесилиши билан табиатга зарар келтирилган деб кўрсатиб, жавобгардан даъво миқдорини ундириб беришни сўраган.

Даъвогар дарахтларнинг кесилиши билан табиатга зарар келтирилган деб кўрсатган. Аммо ушбу дарахтлар фермер хўжалигининг балансида эканлигига, у ўзига тегишли мол-мулк сифатида мустақил равишда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эканлигига эътибор бермаган. Бундан ташқари, теракзор сунъий равишда ташкил этилган бўлиб, давлат кадастрига олинмаган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари томонидан тасдиқланди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 2005 йил 9 апрелдаги ҳукмидан кўринишича, "Соҳиба" фермер хўжалиги раиси томонидан дарахтлар ноқонуний кесилиб, табиатга зиён келтирилган деб берган даъвогарнинг аризасига биноан қўзғатилган жиноят иши бўйича фермер хўжалиги раисининг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли оқланган.

Бинобарин, жавобгар томонидан ноқонуний ҳаракатлар қилинганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланмайди.

Аксинча, иш ҳужжатларидан даъвогарнинг ҳаракатларида қонунбузарлик мавжудлиги кўринади, яъни даъвогар томонидан дарахтларнинг кесилганлиги юзасидан текшириш "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига риоя қилинмаган ҳолда ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 279, 280-моддаларида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома қонун ҳужжати билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан тузилиши лозимлиги кўрсатилган. Кодекснинг 309-моддасида эса, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги текширишни ўтказган орган ишни кўриб чиқиб, маъмурий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилиши лозимлиги белгиланган.

Ваҳоланки, текширишни ўтказган даъвогар ходимлари фермер хўжалигига текширишни ўтказишга ваколатли эканликлари ҳақида бирор-бир ҳужжат келтиришмаган ҳамда бу ҳақда фермер хўжалигининг текширишлар ўтказиш ҳақидаги китобига ҳам ёзувлар киритишмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Назорат қилувчи органлар фаолиятини тартибга солишга оид қонун ҳужжатларини амалиётда қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2004 йил 23 июлдаги 116-сонли қарорида қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва қоидаларнинг жиддий бузилишига йўл қўйилган тақдирда, жумладан текшириш "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолда олиб борилганда, ушбу текшириш судлар томонидан ноқонуний ўтказилган, текширувчилар томонидан тузилган ҳужжатлар эса ҳақиқий эмас, деб топилиши лозимлиги таъкидланган.

Ушбу текшириш даъвогар вакиллари томонидан ноқонуний ўтказилганлиги жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 2004 йил 24 июндаги қарори билан ҳам тасдиқланади. Ушбу қарор билан даъвогар ходимлари О.Тўраевни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинлаган. Б.Шарипов эса қўмитанинг буйруғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Кўрсатилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди ишдаги ҳужжатларга тўғри ҳуқуқий баҳо бериб, асослантирилган қарор қабул қилган деб ҳисоблайди ва уни ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 7-сон






















Время: 0.0105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск