ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 12.03.2013 й. 11-1227/18696-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.03.2013 й.

N 11-1227/18696


(КЎЧИРМА)




Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак


"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси (бундан буён матнда инспекция деб юритилади) жавобгарлар - Бекобод туман суд ижрочилари бўлими ва Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, вилоят хўжалик судининг 2009 йил 4 майдаги 11-0910/5613-сон ижро ҳужжатининг ижроси бўйича суд ижрочилари бўлимининг ҳаракатсизлигини ноқонуний деб топишни, бошқармага ижро ҳужжатининг ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўришга топшириқ беришни ҳамда ижро ҳужжати бўйича тегишли чоралар кўрмаган ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган суд ижрочиларининг жавобгарлик масаласини кўриб чиқишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан инспекциянинг аризаси қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 80-моддасига асосан, ундирув навбати белгиланганлиги, унга кўра биринчи навбатда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича талаблар қаноатлантирилиши, қарздор корхонанинг бюджет олдида қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Кассация протестида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддасида хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар рўйхати келтирилган бўлиб, улар орасида суд ижрочисига қонунда белгилаб қўйилган мажбуриятларни суднинг ҳал қилув қарори билан юклаш белгиланмаганлиги, шунингдек вилоят хўжалик судининг 11-0910/5613-сон иши бўйича жавобгар - "Қишлоқхўжаликкимё" АЖ тегишли тартибда жалб қилинмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протест ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, вилоят хўжалик судининг 2009 йил 4 майдаги 11-0910/5613-сон иши бўйича берилган ижро варақасига асосан "Қишлоқхўжаликкимё" АЖ мол-мулки ҳисобидан инспекция фойдасига 12843214 сўм қарз ундириш белгиланган ва ушбу ижро варақаси инспекция томонидан Бекобод туман суд ижрочилари бўлинмасига ижро қилиш учун юборилган. Бекобод туман суд ижрочилари бўлинмаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмаганлиги сабабли, инспекция судга суд қарори ижросининг таъминланишини сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Биринчи инстанция суди юқорида арз қилинган талабларни муҳокама қилиш жараёнида ишга жавобгар - "Қишлоқхўжаликкимё" АЖни жалб қилиш чораларини кўрмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган бўлиб, суд томонидан мазкур қарор талабларига риоя этилмаган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман, протестни тўлиқ қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, инспекциянинг аризасида кўрсатилган ҳар бир талабни муҳокама қилиб, жавобгар - "Қишлоқхўжаликкимё" АЖни ишга жавобгар сифатида жалб қилиш масаласини ҳал этиб, тарафларни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиб, ишдаги ва тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 6-сон





Время: 0.0123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск