ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.08.2011 й. 12-1102/2062-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.08.2011 й.

N 12-1102/2062


(КЎЧИРМА)




Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин


"YANGIER AKBARSHOH" хусусий корхонаси (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади) Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Суд департаменти деб юритилади). Янгиер шаҳар суд ижрочилари бўлими ва ОАТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" Сирдарё вилоят филиалига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Янгиер шаҳар суд ижрочисининг 2010 йил 1 апрелдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

2011 йил 25 мартдаги суд ажрими билан ва ОАТБ "Ўзсаноатқурилишбанк" (бундан буён матнда Банк деб юритилади) ишга жавобгарлар сифатида жалб қилинган.

2011 йил 13 апрелдаги суд ажрими билан "GULI-ZOIR-YANGIER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Янгиер шаҳар суд ижрочисининг 2010 йил 1 апрелдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Хусусий ажрим чиқарилиб, Суд департаментига юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2011 йил 8 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида савдога чиқарилган кўчмас мулкнинг манзили хато кўрсатилганлиги суд ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўла олмаслиги баён этилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъвогарнинг даъвосини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Сирдарё вилоят хўжалик судининг 12-0903/4449(11)-сонли иши бўйича 2009 йил 29 июнда берилган ижро варақасига асосан хусусий корхонадан банк фойдасига хусусий корхонага тегишли бўлган ва гаровга қўйилган Янгиер шаҳар, Ш. Рашидов маҳалласида жойлашган маъмурий бино ва бошқа бино-иншоотлар ҳисобидан 52357000 сўм ундирилиши лозим бўлган.

Мазкур ижро варақаси бўйича суд ижрочиси томонидан 2009 йил 28 августда ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган ва 2009 йил 7 октябрда бино ва иншоотларни хатлаш тўғрисида далолатнома тузилган. Далолатномада бино ва иншоотларнинг жойлашган манзили Ш. Рашидов маҳалласи деб кўрсатилган.

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 54-моддасида гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланиши лозимлиги белгиланган. Аммо, бинонинг бошланғич нархи белгиланмаган бир пайтда суд ижрочиси томонидан бинонинг бошланғич нархи 60000000 сўм миқдорида деб кўрсатилиб сотувга нотўғри чиқарилган.

Чунки, банк ходимлари томонидан 2008 йил 16 апрелда мулкни баҳолаш ҳақидаги далолатномада қайд этилишича, хусусий корхонага тегишли бўлган Янгиер шаҳар, Ш. Рашидов кўчаси 19-уйда жойлашган бино ва иншоотлар "Сирдарёэкспертиза" шўъба корхонаси томонидан 2008 йил 6 мартдаги 812-53/Б-сонли хулосага кўра 350934432 сўмга баҳоланган бўлиб, 50000000 сўм кредит бериш эвазига 60000000 сўмга гаровга олинган.

Бундан ташқари, хусусий корхонага тегишли бўлган Янгиер шаҳар, Ш. Рашидов кўчаси 19-уйда жойлашган бино ва иншоотлар банкка топширилганидан сўнг, Янгиер шаҳар хўжалик ҳисобидаги Ер тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2010 йил 3 майда 91197249 сўмга баҳоланган бўлса-да, 2011 йил 7 февралда "GULI-ZOIR-YANGIER" МЧЖга ўзаро келишувга асосан 55000000 сўмга сотилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 380-моддасига мувофиқ аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин. Ёпиқ аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган шахсларгина қатнашадилар. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташкилотчи кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши керак. Хабарда ҳар қандай ҳолда ҳам, кимошди савдосининг вақти, жойи ва шакли, кимошди савдосига нима қўйилаётгани ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан, кимошди савдосида қатнашишни расмийлаштириш тўғрисидаги, шунингдек бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Шу Кодекснинг 381-моддасига мувофиқ қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Суд ижрочиси 2009 йил 20 декабрда Республика кўчмас мулк биржаси Сирдарё филиалига 2858-сонли ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё вилоят хўжалик судининг 12-0903/4449(11)-сонли иши бўйича 2009 йил 29 июндаги ижро варақасига асосан хусусий корхонага тегишли бўлган ва гаровга қўйилган маъмурий бинони сотувга чиқарган. Бино ва бошқа бино-иншоотларнинг манзили Янгиер шаҳар, Ш. Рашидов маҳалласи бўлиб, бу ҳақда ижро варақасида ҳам кўрсатилган. Аммо, суд ижрочиси биржага йўллаган аризасида ушбу маъмурий бино манзилини Янгиер шаҳар, Лойиҳачилар кўчаси деб хато кўрсатган.

Натижада 2010 йил 20 февралда "Сирдарё ҳақиқати" газетасида берилган эълонда ҳам шу ижро варақасига асосан сотувга чиқарилган бино ва иншоотнинг манзили Янгиер шаҳар, Ш. Рашидов маҳалласи деб эмас, балки Янгиер шаҳар, Лойиҳачилар кўчаси деб нотўғри кўрсатилган.

Кимошди савдосига қўйилаётган кўчмас мулкнинг манзили нотўғри кўрсатилганлиги натижасида аукционда мулкни сотиб олишга талабгор топилмаган ва шу сабабли мулк сотилмаган.

Оқибатда биржа савдоларида сотилмаган Хусусий корхонага тегишли бўлган гаровга қўйилган мулкларни АТ "Ўзсаноатқурилишбанк" Сирдарё филиали номига расмийлаштириш, расмийлаштиришни ер-мулк кадастри Янгиер шаҳар бўлимига юклаш ҳақида Янгиер шаҳар суд ижрочиси 2010 йил 1 апрелда қарор қабул қилган.

Баён этилганларга кўра, кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди ва шу сабабли суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 5-сон



















Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск