ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 12.12.2006 й. 19-0602/3762-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.12.2006 й.

N 19-0602/3762


(КЎЧИРМА)




Суд ижрочиси ижро ҳужжатининг ижро ҳаракатларини ва талабларини ижро ҳужжати келиб тушган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида амалга ошириши ва ижро этиши лозим.


Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Давлат-тижорат Халқ банки Ангор филиалига нисбатан жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2006 йил 5 сентябрдаги ажрими билан ариза рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, вилоят хўжалик судининг 2005 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Ангор туман коммунал фойдаланиш бошқармасининг мол-мулкидан 5828754 сўм боқиманда қарз ундирилган. Ҳал қилув қарори асосида 2005 йил 30 май куни ижро варақаси берилган.

Ангор туман суд ижрочилари бўлинмаси суд ижрочиси томонидан 2005 йил 14 июлда мазкур ижро варақаси асосида коммунал фойдаланиш бошқармасининг банкдаги ҳисоб рақамининг чиқим қисмини хатлаш ҳақида қарор чиқарилган.

Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ўз аризасида суд ижрочиси томонидан чиқарилган 2005 йил 14 июлдаги қарор банк томонидан ижро этилмаганлиги, банкда мазкур қарор бўла туриб, қарздорнинг ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлари бошқа корхоналарга ўтказиб берилганлиги учун банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 218-моддасига асосан жарима қўллашни сўраган.

Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси 2005 йил 14 июлдаги қарор банкка топширилганлигини исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Суд ижрочиларининг қарор нусхасининг банкка юборилаётганлиги тўғрисидаги йўлланма хатида Халқ банки Ангор филиали шохобчаси ходими М.Менглиеванинг имзоси мавжуд бўлиб, у биринчи инстанция судига берган тушунтириш хатида 2005 йил июнь ойида шахсий иши билан суд ижрочисининг олдига борган вақтида суд ижрочиси унинг ўзига тааллуқли ҳужжатларга имзо қўйдириб олганлигини, ушбу ҳужжатларни кейинчалик йиртиб ташлаганлигини, ўша вақтда қайси ҳужжатларга имзо қўйганлигини эслай олмаслигини билдирган.

М.Менглиеванинг важини инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмаган. Бу эса 2005 йил 14 июлдаги қарор банкка юборилмасдан, суд ижрочисининг хонасида шахсий масала бўйича келган фуқаро М.Менглиевага топширилган деган хулосани беради.

Бундан ташқари, суд ижрочиси томонидан 2005 йил 30 майдаги ижро варақаси асосида чиқарилган 2005 йил 14 июлдаги қарор ижроси ҳақидаги маълумот бир йил мобайнида банкдан талаб қилинмаган. Ижро варақаси ижросини таъминлашнинг бошқа чоралари кўрилмаган. Ваҳоланки, "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига кўра суд ижрочиси ижро ҳужжатининг ижро ҳаракатларини ва талабларини ижро ҳужжати келиб тушган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида амалга ошириши ва ижро этиши лозим.

Судлов ҳайъати вилоят хўжалик суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда асосли ажрим чиқарган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 10-сон















Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск