ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 12.06.2006 й. 14-0504/1603-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

12.06.2006 й.

N 14-0504/1603


(КЎЧИРМА)




Агар ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида қарздорнинг яшаш жойи, иш жойи ўзгарган бўлса ёки илгариги турган жойида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки йўқ эканлиги ёхуд ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли эмаслиги маълум бўлиб қолса, суд ижрочиси бу ҳақда дарҳол далолатнома тузади ҳамда далолатнома тузилган куннинг эртасидан кечиктирмай ижро ҳужжатини далолатноманинг нусхаси билан бирга қарздорнинг маълум бўлган янги яшаш жойидаги, иш жойидаги, турган жойидаги ёки қарздорнинг мол-мулки турган янги жойдаги суд ижрочисига юборади, айни бир вақтда бу ҳақда ундирувчини, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органни хабардор қилади.


"Самарқанд Дори-дармон" ОАЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Идрок" кичик корхонаси ҳисобидан 290840 сўм асосий қарз ва 145420 сўм пеня, жами 436260 сўм ҳамда тўланган суд харажатларини ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

"Самарқанд Дори-дармон" ОАЖ ариза билан судга мурожаат қилиб, суд ижрочисининг қарорини бекор қилишни сўраган.

Вилоят хўжалик судининг 2006 йил 18 январдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилган. Шу кунги хусусий ажримда Суд қарорларини ижро этиш департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимининг суд ижрочисини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг талаблари асосида интизомий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилган.

Апелляция инстанциясининг 2006 йил 14 мартдаги қарори билан ажрим ва хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгар кассация шикоятида ажримни, хусусий ажримни ва апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, ундирувчининг шикоятини рад қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция судининг 2005 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори билан "Самарқанд Дори-дармон" ОАЖ фойдасига "Идрок" кичик корхонаси ҳисобидан 454348 сўм ундириб берилган. Суд томонидан ҳал қилув қарори юзасидан 2005 йил 13 июнда ижро варақа чиқарилиб, ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун шаҳар суд ижрочилари бўлинмасига юборилган.

Суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжатини ундиришнинг имконияти йўқлиги тўғрисида ундирувчига 2005 йил 29 ноябрдаги қарор юборилган. Мазкур қарордан норози бўлган ундирувчи хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни сўраган.

Хўжалик судининг 2006 йил 18 январдаги ажрими билан суд ижрочиси томонидан чиқарилган қарор бекор қилиниб, унга нисбатан хусусий ажрим чиқарилган. Чунки, суд ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунида белгиланган талаблар бажарилмаган.

Мазкур Қонуннинг 25-моддасига кўра, агар қарздор юридик шахс бўлса, ижро ҳаракатларини суд ижрочиси унинг органи жойлашган ёки мол-мулки турган жойда амалга оширади. Агар ижро ҳужжатини ижро этиш жараёнида қарздорнинг яшаш жойи, иш жойи ёки турган жойи ўзгарган бўлса ёки илгариги турган жойида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки йўқ эканлиги ёхуд ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли эмаслиги маълум бўлиб қолса, суд ижрочиси бу ҳақда дарҳол далолатнома тузади ҳамда далолатнома тузган куннинг эртасидан кечиктирмай, ижро ҳужжатини далолатноманинг нусхаси билан бирга қарздорнинг маълум бўлган янги яшаш жойидаги, иш жойидаги, турган жойидаги ёки қарздорнинг мол-мулки турган янги жойдаги суд ижрочисига юборади, айни бир вақтда бу ҳақда ундирувчини, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органни хабардор қилади.

Шунингдек ушбу Қонуннинг 42-моддасида ижро ҳужжатларининг бошқа турлари бўйича суд ижрочиси қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидиришга кетадиган харажатларни қоплаш учун ундирувчининг розилиги бўлган тақдирда қидирув эълон қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, суд ижрочиси томонидан ушбу ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги сабабли, асосли равишда даъвогарнинг аризасини қаноатлантирган ва хусусий ажрим қабул қилган. Апелляция инстанция суди хусусий ажримни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати мазкур иш бўйича қабул қилинган ажримни, хусусий ажримни ва апелляция инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 8-сон
















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск