ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.07.2005 й. 12-0504-1430-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.07.2005 й.

N 12-0504-1430


(КЎЧИРМА)



Суд ижрочиси томонидан юридик шахснинг мол-мулкини хатлаш ва реализация қилиш навбатига риоя қилинмаган ҳолда тузилган мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги далолатнома ҳақиқий эмасдир.


Сирдарё вилоят прокурорининг ўринбосари "АТП-4" корхонаси манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, Янгиер туман суд ижрочилари томонидан 2004 йил 29 ва 30 апрелда тузилган автомашиналарни хатлаш далолатномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилган ва хусусий ажрим чиқарилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Жавобгар томонидан келтирилган кассация шикоятида ижро ҳаракатлари суд ижрочилари томонидан амалдаги қонун талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилганлиги, автомашиналарни хатлаш бўйича "АТП-4" корхонаси директори ўзи таклиф берганлиги, автомашиналар "АТП-4" корхонаси ва "Мирзачўлқурилиш" ОАЖнинг бюджет ва бошқа кредиторлар олдидаги қарзларини қоплаш учун фуқароларга сотилганлиги, фуқаролар учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинмаганликлари, бу эса уларнинг тўғридан-тўғри ҳуқуқларига таъсир қилиши мумкинлиги кўрсатилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатларни ҳамда кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Мирзачўлқурилиш" ОАЖдан унинг кредиторлари фойдасига 50267662 сўм қарз суммаларини ундириш бўйича 5 та суд қарори қабул қилинган ва тегишли ижро варақалари берилган.

Худди шундай, "АТП-4" корхонасидан унинг кредиторлари фойдасига 5594992 сўм қарз суммаларини ундириш бўйича 2 та суд қарори қабул қилинган ва тегишли ижро варақалари берилган.

Суд ижрочиси томонидан 2004 йил 29 ва 30 апрель кунлари "АТП-4" корхонаси раҳбарининг таклифига асосан "Мирзачўлқурилиш" ОАЖ ва "АТП-4" корхонасининг 11 та автомашинасини хатлаш тўғрисида далолатномалар тузилган.

Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги"ги Қонунининг 47-моддаси 4-қисмига мувофиқ, қарздор ундирув биринчи навбатда қаратилиши лозим бўлган мол-мулк турлари ёки ашёларни ўзи кўрсатишга ҳақли. Ушбу Қонуннинг 9-моддасида ижро иши юритишдаги тарафларга таъриф берилган бўлиб, унинг 3-қисмида ижро ҳужжатида назарда тутилган муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш кимнинг зиммасига юклатилган бўлса, ўша қарздор ҳисобланиши белгиланган.

"АТП-4" корхонаси раҳбарининг автомашиналарни биринчи навбатда ундирувга қаратиш тўғрисидаги таклифи юқорида қайд этилган қонун нормасига зид бўлиб, суд ижрочиси бундай таклифни қабул қилмаслиги ва Қонуннинг 60-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда ўз ҳаракатларини амалга ошириши лозим эди. Мазкур моддада қарздор юридик шахснинг мол-мулкини хатлаш ва реализация қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра биринчи навбатда ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган мол-мулк, иккинчи навбатда тайёр маҳсулот (товарлар), шунингдек ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган ва бевосита қатнашишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликлар, учинчи навбатда эса, кўчмас мулк объектлари, шунингдек хом ашё ва материаллар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқаришда бевосита қатнашишга мўлжалланган бошқа асосий воситалар хатланиши лозим.

"АТП-4" корхонасининг раҳбари фақат ўз корхонасига тегишли бўлган мол-мулкларни хатлашга таклиф бериши мумкин бўлса-да, аммо у ваколатидан чи??ан ҳолда "Мирзачўлқурилиш" ОАЖга тегишли бўлган автомашиналарни хатлаш бўйича ноқонуний таклиф берган.

Жавобгар "АТП-4" корхонаси ва "Мирзачўлқурилиш" ОАЖнинг ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган бошқа мол-мулклари йўқлигини тегишли далиллар билан исботлаб бермаган. Ваҳоланки,"Мирзачўлқурилиш" ОАЖ ва "АТП-4" корхонасининг асосий фаолияти қурилиш ва қурилиш материалларини ташиш ҳисобланиб, автомашиналар ишлаб чиқаришда бевосита қатнашадиган мол-мулклардир.

Биринчи инстанция суди айнан юқоридаги Қонун нормаларига асосланиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ишни кўриш натижаси бўйича суд ижрочисининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан унга нисбатан хусусий ажрим чиқарган. Бироқ, низо 2005 йил 11 апрелда кўрилиб, ўша куни иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса-да, хусусий ажрим 18 апрелда чиқарилган. Ушбу ҳолат процессуал ҳуқуқ нормасини қўпол равишда бузиш ҳисобланиб, чиқарилган хусусий ажримни бекор қилиш учун асос ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, хусусий ажримни эса бекор қилишни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 10-сон











Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск