ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Суд қарорларини ижро этиш билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 04.04.2005 й. 19-0403/3915-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.04.2005 й.

N 19-0403/3915


(КЎЧИРМА)


Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.


Сурхондарё вилоят прокуратураси "Шароб" акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаган ҳолда хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Республика хом ашё биржаси Сурхондарё филиалида 2004 йил 12 июлда "Одил-О" фермер хўжалигининг топшириғи бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар "З.Тюрина" ва "Ё.Фахриева" ҳамда Сариосиё туман суд ижрочилари ўртасида "Шароб" АЖнинг мол-мулкини сотиш ҳақида тузилган 35-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

"Одил-О" фермер хўжалиги кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини рад этишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган:

ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, вилоят хўжалик судининг 2003 йил 29 августдаги 19-0302-2505 ДСИ-сонли буйруғи билан 26311300 сўм "Шароб" АЖнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришга қаратилган. Ушбу буйруқни бажариш мақсадида суд ижрочилари томонидан 2004 йил 12 мартда далолатнома тузилиб, акциядорлик жамиятига қарашли Узун тумани, Оқмачит маҳалласида жойлашган вино пунктидаги ўн бир турдан иборат бўлган мол-мулклар хатланиб, Республика хом ашё биржаси Сурхондарё филиали томонидан 2004 йил 12 июлда ўтказилган биржа савдосида жавобгарга 4200000 сўмга сотилган.

Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 60-моддасида биринчи ва иккинчи навбатда ишлаб чиқаришга бевосита қатнашмайдиган қимматли қоғозлар, қарздорнинг депозитдаги ва бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағлари, валюта бойликлари, енгил автотранспорт, офис дизайн ашёлари, тайёр маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган ва бевосита қатнашишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликларга нисбатан мол-мулкни хатлаш ва реализация қилиш тартиби кўрсатилган. Бу ҳолатда эса, ишлаб чиқаришга бевосита қатнашадиган, маҳсулот чиқарадиган ўн бир турдаги вино пунктининг мол-мулклари хатланган, яъни қонун талаблари ижрочилар томонидан бузилган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 116-моддасида қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги белгиланган. Суд ижрочилари томонидан 2004 йил 12 июлдаги жавобгарга сотилган жамиятнинг мол-мулклари "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунга хилоф тузилган, шу сабабли биринчи инстанция суди асосли равишда шартномани ҳақиқий эмас деб топган.

Жавобгарнинг кассация шикоятидаги мол-мулкни суд қарори асосида сотиб олганлиги ва инсофли эгаллаганлиги, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 229-моддасига кўра даъвогар бу мол-мулкларни талаб қилишга ҳақли эмаслиги, фақат мулкнинг қийматини пул билан талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақидаги важини инобатга олиб бўлмайди.

Чунки даъвогар даъво талабида Республика хом ашё биржаси Сурхондарё филиалида 2004 йил 12 июлда "Одил-О" фермер хўжалигининг топшириғи бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар "З.Тюрина" ва "Ё.Фахриева" ҳамда Сариосиё туман суд ижрочилари ўрталарида тузилган "Шароб" АЖнинг мол-мулкини сотиш ҳақида тузилган 35-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланганлигини ҳисобга олиб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 6-сон












Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск