ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 24.03.2015 й. 11-1408/15632-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.03.2015 й.

N 11-1408/15632


(КЎЧИРМА)




Фаолиятни тўхтатиш тадбиркорлик субъекти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузиш ҳолларида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чорасидир


Қибрай тумани Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (бундан буён матнда - марказ) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор “Собиров Ринат Магданинурович” (бундан буён матнда - тадбиркор)га нисбатан текширишда аниқланган камчиликлар бартараф қилингунга қадар унинг фаолиятини тўхтатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида судлар томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2015 йил 3 февралдаги қарори билан маъмурий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти Қибрай тумани назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиясининг 2014 йил 25 октябрдаги рухсатномаси, марказнинг 2012 йил 25 октябрдаги 01/354-сонли буйруғига асосан тадбиркорга тегишли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида санитария-гигиена қоидаларга риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказилган.

Текшириш натижаларига кўра тузилган далолатномада тадбиркор фаолияти давомида Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига зид равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонаси ташкил қилинганлиги, шунингдек гигиена талаблари бузилганлиги, яъни санитария ҳимоя минтақаси йўқлиги, устахона ва унинг атрофи ифлослиги, ушбу ҳудудда итларнинг тўкилган юнглари мавжудлиги каби бир катор қоидабузарликлар мавжудлиги кўрсатилган.

Текширишда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида марказнинг 2012 йил 25 октябрдаги 12-сонли қарорига асосан тадбиркорнинг иш фаолияти 10 кун муддатга тўхтатилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома ва қарор тадбиркорга топширилган, бироқ тадбиркор белгиланган муддат давомида далолатнома ва қарорда қайд этилган камчиликларни бартараф этмаганлиги сабабли, марказ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тадбиркорнинг фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган.

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш, хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар оилавий корхона фаолияти амалга ошириладиган жой эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 декабрдаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида”ги 12/149-сонли қўшма Пленум қарорининг 14-бандига кўра тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) назорат қилувчи орган томонидан фаолиятни тўхтатиш имконияти қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардагина берилиши мумкин. Фавқулодда ҳолатлар, эпидемия ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун реал хавф вужудга келишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиш ҳоллари бундан мустасно. Фаолиятни тўхтатиш тадбиркорлик субъекти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузиш ҳолларида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чорасидир.

Санитария қоидалари ва меъёрларининг (СанҚваМ № 0246-08) 7.4-банди V бўлимига кўра енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолият тури билан шуғулланишда санитария-ҳимоя зонаси 50 метр белгиланган.

Қибрай туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш инспекцияси томонидан эса юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти бўлган тадбиркорга автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳномани беришда Санитария қоидалари ва меъёрларининг (СанҚваМ №0246-08) 7.4-банди V бўлими талаблари бузилганлиги, яъни ушбу фаолият тури билан шуғулланишда санитария-ҳимоя зонаси 50 метр белгиланганлигига қарамасдан ушбу фаолият билан Янгиобод қишлоқ фуқаролар йиғини, Н. Кадирханов кўчаси, 1-уйда тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган хонадонда шуғулланиш учун рухсат берилган.

Биринчи инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда тадбиркор ўз фаолияти давомида Санитария қоидалари ва меъёрларининг (СанҚваМ № 0246-08) 7.4-банди V бўлими талабларига зид равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонаси ташкил қилганлиги, шунингдек СанҚваМ № 0226-07нинг 3-банди 3.1-кичик банди гигиена талаблари бузилганлиги сабабли, тадбиркорнинг фаолиятини текширувчилар томонидан тузилган далолатнома ва қарорда кўрсатилган санитария гигиена қоидабузилишлари тўлиқ бартараф этилгунга қадар тўхтатиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Суд ҳужжати ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги “Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида”ги 173-сонли қарорининг 15-банди талаблари асосида ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини ишдаги мавжуд ҳужжатлар бўйича текшириб, ҳал қилув қарорининг қонунийлигига баҳо берган ҳолда уни асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Судлов ҳайъати юқорида кўрсатилганларга асосан кассация шикоятида келтирилган важларни қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация инстанцияси судида ишни кўриш учун тадбиркордан 538135 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди.



























Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск