ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 31.01.2012 й. 10-1108/17422-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

31.01.2012 й.

N 10-1108/17422


(КЎЧИРМА)




Башарти, молиявий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги талаб билан бирга уни ундириш тўғрисидаги талаб ҳам қўйилган бўлса, иккинчи талаб мулкий тусга эга бўлганлиги боис, у бўйича давлат божининг миқдори молиявий жазо чораси суммасидан келиб чиқиб белгиланади


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб юритилади) хўжалик судига мурожаат қилиб, "ТАNHO ЕLEКТRONIК" МЧЖга (кейинги ўринларда Жамият деб юритилади) нисбатан 1716000 сўм молиявий жарима қўллашни ва уни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган. Жамиятга нисбатан 1492050 сўм молиявий жарима қўлланилган ва ундан 1492050 сўм молиявий жарима ундирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 30 июндаги 229-сонли қарорининг 34-бандида молиявий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги талаб билан бирга уни ундириш тўғрисидаги талаб ҳам қўйилган бўлса, иккинчи талаб мулкий тусга эга бўлганлиги боис, давлат божининг миқдори молиявий жазо чораси суммасидан келиб чиқиб белгиланиши кўрсатилганлиги сабабли ҳал қилув қарорининг давлат божини ундириш қисмини ўзгартириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Бошқармага Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Реклама ва ахборот фаолияти бўйича комиссия раисининг 2011 йил 4 июлдаги 04-1298-сонли топшириғи келиб тушган ва мазкур хатда келтирилган ҳолатни ўрганиш жараёнида Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчасида фаолият олиб бораётган Жамиятга қарашли савдо мажмуаси ташқи қисмида "Одежда, Обувь, Галерея" мазмунидаги ташқи реклама воситаси жойлаштирилганлиги маълум бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2007 йил 26 декабрдаги 1148-сонли қарори билан тасдиқланган "Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш тартиби" талаблари бузилганлиги бўйича 2011 йил 3 августда махсус комиссия томонидан 38-сонли иш кўриб чиқилган.

Комиссия томонидан 2011 йил 3 августда "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддаси асосида Жамиятга нисбатан 1492050 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда Жамиятга жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун кўрсатма берилган. Лекин, Жамият жаримани ихтиёрий равишда тўламаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган "Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 36-банди талабларига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларини бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи содир этган қонун ҳужжатлари бузилгани учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, монополияга қарши орган тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилиши белгиланган.

Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун 1716000 сўм миқдорида жарима қўллашни ва қўлланилган жаримани ундиришни сўраган.

Жамиятнянг кассация шикоятида келтирилган давлат божи нотўғри ундирилган, деган важи билан келишиб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 92-моддасининг учинчи қисмига кўра, бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари иккинчи қисмининг б) кичик бандида мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2011 йил 30 июндаги 229-сонли қарорининг 34-бандига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб номулкий тусдаги талаб бўлганлиги сабабли, у бўйича давлат божи энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида ундирилади. Башарти, молиявий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги талаб билан бирга уни ундириш тўғрисидаги талаб ҳам қўйилган бўлса, иккинчи талаб мулкий тусга эга бўлганлиги боис, у бўйича давлат божининг миқдори молиявий жазо чораси суммасидан келиб чиқиб белгиланади.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, арз қилинган талабни қисман қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган ҳамда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги талаб номулкий тусдаги талаб бўлганлиги сабабли энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида ва арз қилинган талабнинг жаримани ундириш қисми бўйича 1492050 сўмнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирган.

Судлов ҳайъати юқорида кўрсатилганларга асосан кассация шикоятини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 7-сон








Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск