ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 27.12.2011 й. 14-1115/13347-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

27.12.2011 й.

N 14-1115/13347


(КЎЧИРМА)




Ноқонуний тарзда олинган ортиқча даромад давлат бюджетига қайтарилишидан ташқари, айбдорга нисбатан жарима қўлланишига ҳам асос бўлади


Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - бошқарма) хўжалик судига мурожаат қилиб, "Самарқанддонмаҳсулот" ОАЖга (кейинги ўринларда - ОАЖ) 357136800 сўм ортиқча олинган даромадни давлат бюджетига ва ортиқча олинган даромаднинг 20 фоизи - 71427360 сўм миқдорда жарима қўллаб, ундан 428564160 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2011 йил 30 мартдаги 11-97-сонли топшириғининг ижросини таъминлаш бўйича Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2011 йил 11 апрелдага УТ 02/2-18/1233-сонли топшириғи билан "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибидаги дон корхоналари томонидан 2009 ва 2010 йилларда қабул қилинган дон маҳсулотларининг намлик ва ифлосланиш кўрсаткичларини тегишли базис меъёрга келтириш учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қуритиш ва тозалаш хизмати учун хизмат ҳақи олинганлигига қарамасдан, ушбу хизмат харажатлари ишлаб чиқарилган ун маҳсулотининг ҳам таннархига киритилганлиги ва сотилган ун ҳисобига ноқонуний даромадлар олинганлиги ҳолати бўйича вилоятдаги дон корхоналарига нисбатан иш қўзғатиш тўғрисида топшириқ берилган.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2011 йил 11 апрелдаги УТ 02/2-18/1233-сонли топшириғида ун нархининг давлат томонидан тартибга солиниши, ун нархини шакллантиришда тайёр маҳсулот тайёрлангунгача дон корхоналарининг барча харажатлари ҳисобга олиниши, дон корхоналари томонидан бухгалтерияда қуритиш ва тозалаш хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ун маҳсулоти таннархига олиб борилганлиги сабабли, маҳсулот нархини шакллантиришда қуритиш ва тозалаш хизматлари сарф-харажатларининг ҳам ҳисобга олинганлигини инобатга олиб, "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нарх (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш тасдиқлаш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 36-бандида қайд этилган қонунбузилишлар содир этилганлиги, ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, "Ўздонмаҳсулот" АК таркибидаги корхоналарга нисбатан монополияга қарши қонун ҳужжатларини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва қонунбузарлик натижасида олинган маблағларга белгиланган тартибда жарималар қўллаб, махсус таранзит ҳисоб рақамларига ундириш юзасидан махсус комиссия қарори қабул қилиш лозимлиги таъкидланган. Топшириқнинг 2-иловасидаги рўйхатда ОАЖ томонидан 2009 йилда қабул қилинган донни қуритиш ва тозалаш учун хўжаликлардан қўшилган қиймат солиғисиз 297614000 сўм ҳақ олинганлиги кўрсатилиб, ҳақиқатда эса донни қуритиш ва тозалаш харажатлари ишлаб чиқарилган ун маҳсулоти харажатлари таркибига киритилганлиги қайд этилган.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси топшириғини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан ОАЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, топшириқда кўрсатилган ҳолатларни акс эттирувчи ҳужжатлар таҳлил этилган. Таҳлил натижасида, ОАЖ томонидан 2009 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қабул қилинган дон маҳсулотларини базис меъёрларга келтириб тозалаш учун қўшилган қиймат солиғи билан бирга 357136800 сўмлик хизмат ҳақлари олинган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2011 йил 8 апрелдаги ЁТ/05-03-32-18/693-1-сонли хати билан дон қабул қилувчи корхоналарга дон стандартлар асосида қабул қилиниши ва унинг сифат кўрсаткичларини базис меъёрларга келтириш учун дон корхоналари томонидан тозалаш ва қуритиш ишлари бажарилиб, ушбу харажатлар дон топширувчилар (қишлоқ хўжалиги корхоналари) томонидан қопланиши, тозалаш ва қуритиш билан боғлиқ харажатлар дон ва дон маҳсулотлари нархларини шакллантиришда инобатга олинмаслиги, шунингдек ун маҳсулотига чекланган нархлар дон корхоналарининг донни белгиланган харид нархи ва фермер хўжалиги даласидан ташиб келтиришдан бошлаб тайёр маҳсулот (ун маҳсулоти) тайёрлангунгача бўлган барча харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланган тартибда ҳисобга олиниб шакллантирилиши кўрсатилган.

ОАЖ томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналаридан қабул қилинган дон маҳсулотларини базис меъёрларга келтириб тозалаш ва қуритиш учун олинган хизмат ҳақи корхонанинг асосий фаолиятдан олинган бошқа даромади сифатида эътироф этилиб, 2009 йил "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-шаклининг 090-сатрида ҳисобга олинган.

Бироқ, амалда 2009 йилда қабул қилинган дон маҳсулотларини базис меъёрларга келтириб тозалаш ва қуритиш учун ОАЖнинг элеватор бўлимида қилинган харажатлар ишлаб чиқарилган ун маҳсулотининг ишлаб чиқариш таннархига олиб борилган ва харажатлар ун маҳсулоти сотишдан тушган тушум ҳисобидан қопланганлиги аниқланган.

Шунингдек, "Ўздонмаҳсулот" АКга тақдим этилган 2009 йил "Доннинг хариди ва ҳаракати бўйича транспорт тайёрлов харажатлари, молиявий захира маблағлари ва мақсадли тушумларнинг ҳаракати тўғрисида"ги ҳисоботининг 13-бўлими "Донни қуритиш ва тозалаш учун маблағлар тўловининг ҳаракати" 106-сатрида қуритиш ва тозалаш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўловга қўшилган қиймат солиғи билан бирга 357 136 800 сўмлик маблағлар тақдим этилганлиги, 113-сатрида қуритиш ва тозалаш учун ҳақиқатда харажатлар бўлмаганлиги кўрсатилган. ОАЖ томонидан 2009 йилда қабул қилинган дон маҳсулотларини базис меъёрларга келтириб тозалаш ва қуритиш учун қилинган харажатлари ун маҳсулотининг таннархига киритилиб, сотилган ун ҳисобидан қопланиб, қишлоқ хўжалиги корхоналаридан олинган 357136800 сўм маблағлар эса жамиятнинг тўлиқ даромади сифатида қолиб, ушбу хизматлар учун жамият томонидан ҳам сотилган ун маҳсулотининг истеъмолчиларидан, ҳам дон маҳсулотини етказиб берган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ҳақ ундирган. ОАЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нарх (тариф)ларни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом 36-бандининг 3-хатбошисида кўрсатилган қонунбузарлик ҳолати содир этилган бўлиб, бунинг натижасида 357136800 сўм ноқонуний даромадлар олинган.

Мазкур ҳолат бошқарманинг махсус комиссияси томонидан корхонанинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, комиссиянинг қарори билан ОАЖга 357136800 сўм ноқонуний олинган даромадлар ва унинг 20 фоизи миқдорида, яъни 71427360 сўм жаримани, жами 428564160 сўмни бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўлаб бериш тавсия этилган.

Кўрсатма жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли бошқарма ОАЖдан 357136800 сўм ноқонуний даромад ва 71427360 сўм жаримани ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нарх (тариф)ларни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 35-бандида монополияга қарши давлат органи белгиланган тартибда назорат функцияларини бажариш, шунингдек таҳлил қилиш давомида мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ иш қўзғаши ва тегишли қарор қабул қилиши белгилаб қўйилган. Ушбу Низомнинг 42-бандида эса, жарима солиш суд тартибида, хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳуқуқ бузилиши содир этилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий тўланган ҳолларда эса монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилиши, 43-бандида эса, ушбу Низомнинг 37 - 41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилиши ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолатда монополияга қарши давлат органига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилиши қайд этилган.

Мазкур Низомнинг 49-бандида монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37 - 41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланилиши белгиланган.

Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага келган.

Судлов ҳайъати кўрсатиб ўтилганларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 4-сон





























Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск