ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.09.2011 й. 19-1103/949-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.09.2011 й.

N 19-1103/949


(КЎЧИРМА)




Давлат улуши акцияларига (давлат пайига) ҳисоблаб ёзилмаган дивидендлар суммасига ҳисобланган дивидендларни тўлаш муддати тугаган санадан бошлаб ҳар бир кун учун хўжалик юритувчи субъектга назорат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаларидан келиб чиқиб пеня шаклида неустойка қўлланилади


Сурхондарё вилоят молия бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Сурхондарёпахтасаноат" ОАЖдан 73125800 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини ўзгартириб, пеня суммасини камайтириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Сурхондарёпахтасаноат" ОАЖнинг умумий йиғилишида 2006 - 2008 йилларда соф фойда ҳисобидан давлат улушига мажбурий тўланиши лозим бўлган дивиденд тўловлари ҳисоблаб чиқилган ва бу ҳақда акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори қабул қилинган бўлса-да, тўловни амалга ошириш кечиктирилган.

Шу сабабли, Сурхондарё вилоят молия бошқармаси судга мурожаат қилиб, "Сурхондарёпахтасаноат" ОАЖдан дивидендлар тўловини кечиктирганлик учун 73125800 сўм пеня ундиришни сўраган.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 56-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиш қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилингандан кейин 60 кун мобайнида тўланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 25 мартдаги 47, 10-1-48, 2002-33-сонли қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 11 апрелда 1121-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат улуши акцияларига (давлат пайига) дивидендлар ҳисобланиши, тўланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низом 18-бандининг "б" кичик бандига мувофиқ давлат улуши акцияларига (давлат пайига) ҳисоблаб ёзилмаган дивидендлар суммасига ҳисобланган дивидендларни тўлаш муддати тугаган санадан бошлаб ҳар бир кун учун хўжалик юритувчи субъектга назорат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаларидан келиб чиқиб пеня шаклида неустойка қўлланилади.

Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, қайд этилган Низом 18-бандининг "б" кичик бандини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Апелляция инстанцияси суди эса, ўз навбатида, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.

Шу сабабли, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос мавжуд эмас, деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 9-сон





















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск