ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.08.2011 й. 21-1107/2625-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.08.2011 й.

N 21-1107/2625


(КЎЧИРМА)




Фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, зарарни тўлашлари шарт


"Ўзтелеком" АК "Навоийтелеком" филиали "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" ОАЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 18904728 сўм зарарни ундиришни сўраган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасига асосан ундирилиши талаб қилинаётган зарар миқдорини кўпайтириб, "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" ОАЖдан 21305729 сўмлик зарарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 21305729 сўм зарар ундирилган.

Апелляция инстанцияси судида иш кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2010 йил 20 ноябрда Кармана туман электр тармоқларида содир этилган қисқа туташув натижасида 10 кВтлик электр узатиш линияси кабели орқали ўтган юқори кучланиш Ибн Сино автоматик станциясининг барча платаларини куйдириб, уни яроқсиз ҳолга олиб келган ва шу билан бирга АТСдан чиқувчи кабель эриб кетиб, ток тарқатиш жиҳозига 21305729 сўм миқдорида зарар етган.

Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 2010 йил 20 ноябрда тузилган далолатномада электр узатувчи линия алоқа кабели устига узилиб тушганлиги сабабли кабеллар эриб кетганлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 999-моддасига кўра, теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган фаолият туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик кўрсатилган.

Ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, зарарни тўлашлари шарт.

"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ электр таъминоти корхоналари электр тармоқларининг лозим даражадаги техник ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарорининг 1-иловасида электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари кўрсатилган бўлиб, унинг 34-банди учинчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра, электр узатишнинг таъминловчи ёки чиқарувчи линияларининг кабелли ёки ҳаводаги кириш симлари уланиш учликларида белгиланади. Бунда олдинги жумлада келтирилган уланмаларнинг ҳолати учун подстанцияни эксплуатация қилувчи корхона жавоб бериши белгиланган.

Содир этилган қисқа туташув натижасида даъвогарга тегишли бўлган автомат телефон станциясидаги ускуналар ва унга уланган кабелларга зарар етказилган. Уларнинг баланс қиймати эса 21305729 сўмни ташкил этади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 4-сон



















Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск