ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.06.2011 й. 20-1102/1784-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.06.2011 й.

N 20-1102/1784


(КЎЧИРМА)




Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (бундан буён матнда - Қўмита деб юритилади) хўжалик судига мурожаат қилиб, "UZTEXPROMPROGRESS" масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда - Жамият деб юритилади) берилган 2010 йил 15 январдаги RR-0022-сонли (ҳисоб серияси BL 001, тартиб рақами 0122) лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.

Суднинг 2011 йил 14 мартдаги ажрими билан "ABS TECHNOPROEXPORT" МЧЖ ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш, ёзма фикрда эса кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2010 йил 26 июлдаги рухсатномасига ҳамда Қўмитанинг 2010 йил 3 августдаги буйруғига асосан Қўмита томонидан Жамиятда баҳолаш фаолияти юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар томонидан бузилмаган.

Текширишда Жамият томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам, қўпол равишда бузилганлиги ҳолатлари аниқланиб, бу ҳақда 2010 йил 30 августда далолатнома расмийлаштирилган.

Ушбу ҳолатларга асосланган ҳолда Қўмита хўжалик судига мурожаат қилиб, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг олтинчи хатбошисига кўра, лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

Биринчи инстанция суди текширишда аниқланган лицензия талаблари бузилиши ҳолатларини ўрганмасдан, даъвони рад этиш ҳақида нотўғри хулоса қилган. Ваҳоланки, Жамият томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам, қўпол равишда бузилганлиги ҳолатлари ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ исботланган.

Шу сабабли, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Ишни биринчи ва кассация инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ 746025 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланади, тўланган 10000 сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогарга қопланади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 8-сон





















Время: 0.0320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск