ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.09.2010 й. 15-10-07/7234-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.09.2010 й.

N 15-10-07/7234


(КЎЧИРМА)




Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, "Табобат" кичик корхонасига берилган 2004 йил 18 июндаги У1304-тиб.-сонли лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2010 йил 22 январдаги 06-928-сон рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 9 февралдаги 33-сон буйруғига асосан "Табобат" кичик корхонасининг фаолияти юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар томонидан бузилмаган.

Текширишда хусусий корхона лицензияда кўрсатилмаган фаолият тури билан шуғулланаётганлиги, врач мутахассис малакасини оширмаганлиги ва малака тоифасига эга эмаслиги, бирламчи тиббий ҳужжатлар юритилмаганлиги, фойдаланилаётган бино ва хоналарнинг ўлчами санитария қоидаларига жавоб бермаслиги, тиббий асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш қоидаларига риоя этилмаганлиги, уларнинг сони минимал талабга жавоб бермаслиги ва метрология кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги, бир марта фойдаланишга мўлжалланган воситаларни йўқ қилиш ва тез тиббий ёрдам учун дори-дармонлар тўплами тўлиқ ташкил этилмаганлиги аниқланган.

Шу сабабли, даъвогар "Табобат" кичик корхонасига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 23-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига кўра, лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади.

Текширишда аниқланган ҳолатлар "Табобат" кичик корхонаси томонидан лицензия шартномаси мажбуриятларини бир неча марта қўпол бузиш ҳисобланади. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 10-сон











Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск