ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 21.04.2009 й. 18-0806/16362-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.04.2009 й.

N 18-0806/16362


(КЎЧИРМА)




Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари юридик шахсларга нисбатан жарима қўллаш ваколатига эга эмаслар


"Техник таъминлаш ва бутлаш" унитар шўъба корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказининг 2008 йил 22 майдаги "Техник таъминлаш ва бутлаш" унитар шўъба корхонасига нисбатан 42195048 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги 01-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 20 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 18 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.

Кассация протестида апелляция инстанцияси суди қарорини қисман бекор қилиб, иш юритишни тугатиш, кассация шикоятида эса апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2007 йил 24 сентябрдаги "2008 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида"ги 577/9-сон қарори билан "Техник таъминлаш ва бутлаш" унитар шўъба корхонаси томонидан ташкил этилиши лозим бўлган иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган.

Ушбу қарор ижросининг "Техник таъминлаш ва бутлаш" унитар шўъба корхонаси томонидан бажарилиши Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2008 йил 22 май куни ўрганилиб, корхона томонидан 2008 йилда ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларни ишга жойлаштириш учун яратилиши лозим бўлган 7 та иш жойи яратилмаганлиги ва бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказига ахборот тақдим этилмаганлиги ҳолатлари аниқланган ва шу ҳақда далолатнома тузилган.

Қарши шаҳар бандликка кўмаклашувчи марказининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2008 йил 22 майда 01-сон қарор қабул қилиниб, "Техник таъминлаш ва бутлаш" унитар шўъба корхонасига нисбатан ҳар бир барпо этилмаган, иш ўрни, жами 7 нафар ходимнинг ўртача бир йиллик иш ҳақи миқдорида 42195048 сўм жарима солинган.

Айнан шу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори билан тасдиқлаган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 2-бандида ушбу Низом аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солиш тартибини белгилаши, 5-бандида эса аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарималар солиш ваколатига давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари эга эканлиги қайд этилган. Аммо, уларнинг юридик шахсларга нисбатан жарима қўллаш ваколатига эга эканлиги белгиланмаган.

Бундан ташқари, Марказ томонидан қарорни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 255-моддасига асосланилган бўлса-да, жарима юридик шахсга нисбатан қўлланилган. Ваҳоланки, ушбу Кодексда юридик шахсларнинг жавобгарлиги назарда тутилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиганинг давлат мехнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида"ги низом III бўлимининг 6-бандида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари мехнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга амалдаги қонунларда белгиланган миқдорда жарима солиш ҳуқуқига эга эканлиги баён этилган бўлиб, уларга юридик шахсга нисбатан жарима солиш ваколати белгиланмаган.

Аммо апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони асоссиз рад этган. Шу сабабли, судлов ҳайъати суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 9-сон











Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск