ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 15.04.2009 й. 10-0812/12301-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

15.04.2009 й.

N 10-0812/12301


(КЎЧИРМА)




Манипуляция нархи деганда, биржа савдолари иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар нархларини сунъий равишда ошириш тушунилади


Даъвогар - Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази жавобгарлар - "ISHONCH INVEST LLC" МЧЖ ҳамда "BARAKA-VOSITA" МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2008 йил 7 июдда "Polatqurilma" ОАЖ акциялари билан "Тошкент" Республика фонд биржасида савдони ўтказишда, қимматли қоғозлар нархини асоссиз равишда оширишда манипуляция ҳолати мавжудлигини эътироф этишни сўраган.

Суднинг 2008 йил 24 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида "Тошкент" Республика фонд биржаси жалб қилинган.

Хўжалик судининг 2008 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 28 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, "ISHONCH INVEST LLC" МЧЖ ҳамда "BARAKA-VOSITA" МЧЖ томонидан 2008 йил 7 июдда "Polatqurilma" ОАЖ акциялари билан "Тошкент" Республика фонд биржасида савдони ўтказишда, қимматли қоғозлар нархини асоссиз равишда оширишда манипуляция ҳолати мавжуд деб эътироф этилган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 28 январдаги қарорини бекор қилиб, 2008 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтарилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2008 йил 7 июль куни "Polatqurilma" ОАЖ акциялари билан "Тошкент" Республика фонд биржасида амалга оширилаётган аукционда жамият акцияларининг нархлари кўтарилишида манипуляция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги биржа бош маклери ўринбосарининг хабарига асосан биржа фаолиятини назорат қилиш бўйича давлат инспектори томонидан савдо тўхтатиб қўйилган.

"Тошкент" Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 279-бандига кўра, манипуляция ҳолатлари аниқланганда биржа шубҳали битим рўйхатга олингандан сўнг уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофикдаштириш ва назорат қилиш марказини бу ҳақда хабардор қилиши лозимлиги қайд этилган.

Ушбу ҳолат бўйича Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан Р05-30/09-сонли иш юритиш бошланган.

Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилиги бузилишига оид ишларни кўриб чиқиш комиссиясининг 2008 йил 11 августдаги йиғилишида Р05-30/09-сонли иш "ISHONCH INVEST LLC" МЧЖ ҳамда "Тошкент" Республика фонд биржаси вакиллари иштирокида кўриб чиқилган.

Юқорида қайд этилаётган комиссия томонидан қуйидагилар аниқланган:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 мартда 660-рақам билан рўйхатга олинган "Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта атгестациядан) ўтказиш тўғрисида"ги Низомнинг 1.3-банди ҳамда "Тошкент" Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдоларини ўтказиш қоидалари"нинг 17-банди талабларига зид равишда "ISHONCH INVEST LLC" МЧЖ брокери И.Камильджанова малака гувоҳномаси бўлмаса-да, 2008 йил 7 июлдаги "Тошкент" Республика фонд биржаси савдосида "Polatqurilma" ОАЖ акцияларини сотиб олиш бўйича буюртма бериб, ушбу акциялар билан амалга оширилган аукционда иштирок этган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 13 мартда 1108-рақам билан рўйхатга олинган Инвестиция воситачилари тўғрисидаги низомнинг 5 (а)-бандига асосан брокер қимматли қоғозларни харид қилиш шартномасини тузиш ҳақида мижознинг тўловга қобиллиги ҳақида ахборот берилишини талаб қилишга ҳақлилиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисвдаги Низомнинг 7 (а)-бандига асосан инвестиция воситачиси мижоз битишувни тўлаш қобилиятига эга эканлигига ишонч бўлмаган тақдирда қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича топшириқларни қабул қилишдан воз кечишга мажбурлиги ҳақидаги талаблар белгиланган. Бироқ, "ISHONCH INVEST LLC" МЧЖ брокери И.Камильджанова билан А.Урунов ўртасида "Polatqurilma" ОАЖ акцияларини сотиб олиш тўғрисида 2008 йил 4 июлда 267 ва 268-сонли топшириқ шартномалари тузилган бўлса-да, брокер томонидан мижознинг тўлов қобилияти текширилмаган.

"Polatqurilma" ОАЖнинг 2007 йил якуни бўйича ҳисоботлари тахлил қилинганда 2008 йил 1 январь ҳолатига тузилган бухгалтерия баланси бўйича жамиятнинг ўзлик маблағлари манбаи (соф активлари) 1203903 минг сўмни ташкил этган, жумладан: устав фонди тақсимланмаган фойдаси - 454245 минг сўм, келгуси давр харажат ва тўловлар захираси - 106906 минг сўм.

Жамиятнинг 2008 йил 1 январь ҳолатига жами актавлари 3637152 минг сўм, жумладан асосий воситалари қолдиқ қиймати 562695 минг сўмни ташкил этган.

"BARAKA-VOSITA" МЧЖнинг 2008 йил 6 июндаги 4-сонли буйруғида ўз инвестиция портфелини шакллантириш мақсадида "Polatqurilma" ОАЖнинг акцияларини сотиб олиш бўйича "Тошкент" Республика фонд биржаси ва "Элсис-савдо" ЁАЖга буюртма бериш белгиланган.

Брокерлик идорасининг комиссияга ёзган ахборотида "Polatqurilma" ОАЖнинг акцияларини сотиб олиш учун "Элсис клиринг" ХКПга 18,0 млн. сўм ўтказилганлиги, буйруқнинг ижросини таъминлаш борасида "Элсис савдо" тизими орқали "Polatqurilma" ОАЖнинг 22777 дона акцияларини 379,82 сўмдан, "Тошкент" Республика фонд биржаси орқали эса 3451 дона акцияларни 380 сўмдан харид қилганлиги, 2008 йил 7 июлда "Polatqurilma" ОАЖнинг акцияларига спекулятив характердаги савдо бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғонганлиги ва таъсисчилар розилиги асосида аукционда иштирок этганлиги баён этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6(а)-банди талабларига зид равишда "BARAKA-VOSITA" МЧЖ қимматли қоғозлар билан битишувлар тузилишига қадар қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишнинг дастлабки қатьий нархларини ошкора эълон қилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 23 апрелда 1131-сон билан рўйхатга олинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш ва санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳақида кўриб чиқилган ишларнинг натижалари бўйича кўриб чиқиш давомида комиссия томонидан аниқланган ҳолатлар ва хулосалар баён қилинган қарор қабул қилинади.

Ҳар иккала брокерлик идораси томонидан акциялар нархи кўтарилиши далиллар билан комиссияга асослаб берилмаганлиги, брокерлик идоралари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги 2008 йил 11 августдаги комиссия йиғилиши қарорида қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 21 сентябрда 820-сон билан рўйхатга олинган Қимматли қоғозлар бозорида манипуляция қилишларнинг олдини олиш қоидаларининг 2.3.3.-бандида учинчи шахсларни манипуляция қилувчилар учун фойдали нарҳда қимматли қоғозларни харид қилиш/сотишга тортиш мақсадида сохта ёки адаштирувчи фаол савдо таассуротини яратиш, қимматли қоғозлар нархларини сунъий тарзда ошириш/туширишга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланиши кўрсатилган.

"Тошкент" Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 272-бандига кўра, манипуляция нархи деганда, биржа савдолари иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар нархларини сунъий равишда ошириш тушунилади.

2008 йил 7 июлдаги аукцион "Polatqurilma" ОАЖнинг акциялари нархи кескин (соат 11:54:05 да номинал қийматига нисбатан 154,3 бараварга, савдога қўйилган нархга нисбатан 81 бараварга) кўтарилишига қаратилган ҳаракатларда манипуляция ҳолати мавжудлиги апелляция инстанцияси суди томнидан тўғри аниқланиб, иш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 3-сон





















Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск