ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 05.11.2008 й. 19-0809/6088-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.11.2008 й.

N 19-0809/6088


(КЎЧИРМА)




Сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда лицензия бекор қилиниши мумкин


Сурхондарё вилоят прокуратураси хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Узун туман ҳокимлиги томонидан "Само" СИЧКга улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2007 йил 30 июнда берилган АА N 000038-сонли рухсат гувоҳномасини бекор қилиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш мажбуриятини юклашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Узун туман ҳокимлиги томонидан "Само" СИЧКга улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2007 йил 30 июнда берилган АА N 000038-сонли лицензия бекор қилинган. Даъвонинг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагаларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Узун туман ҳокимлиги томонидан "Само" СИЧКга улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2007 йил 30 июнда АА N 000038-санли лицензия берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган "Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида"ги Низомнинг 9-бандига кўра, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши шарт ҳисобланади.

Узун туман ҳокимлиги томонидан "Само" СИЧКга лицензия беришда "Саноат қурилишбанк"и Узун туман бўлимининг 2007 йил 18 июндаги корхонанинг айланма маблағи 18397000 сўмни ташкил этиши тўғрисидага 16/2-сонли маълумотномаси асос қилиб олинган. Бироқ, корхона айланма маблағларининг мавжудлиги юқорида қайд этилган Низом талабидаги устав фонди пул маблағлари билан шакллантирилганлигини англатмайди.

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида, лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда лицензия бекор қилиниши мумкинлиги, шу модданинг 2-қисмида лицензияни бекор қилиш ушбу модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига биноан амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида"ги 12/149-сонли қарорининг 20-бандига кўра, лицензияловчи орган тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар (рухсатномалар)нинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) билан фақат қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардагина мурожаат қилиши мумкин. Бундай аризалар (тақдимномалар)ни кўриб чиқишда судлар лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш ва бекор қилиш асослари рўйхати келтирилган "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларига асосланишлари лозимлиги, қонунда келтирилган ушбу рўйхат мукаммал ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.

Шунинг учун биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш тўғрисида тўғри хулосага келинган.

Шунингдек, биринчи инстанция суди даъвогарнинг лицензия бекор қилинганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидага талаби бўйича иш юритишни тугатиб, қонуний тўхтамга келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддасида хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар белгиланган бўлиб, бундай низолар хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.

Шунинг учун ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилиши лозим. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 4-сон














Время: 0.0274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск